https://sputniknews.uz/20260430/uzbekistan-czechia-savdo-reja-57246476.html
Ўзбекистон ва Чехия савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Чехия савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Чехия товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Томонлар технология, энергетика, таълим, меҳнат миграцияси ва тўғридан-тўғри авиарейс масалаларини муҳокама қилди.
2026-04-30T13:25+0500
2026-04-30T13:25+0500
2026-04-30T13:44+0500
чехия
ҳамкорлик
ташриф
иқтисод
ташқи сиёсат
миграция
савдо
сиёсат
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1e/57246134_0:0:1900:1069_1920x0_80_0_0_789c8df7208910e37693af5aba3860f0.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия бош вазири Андрей Бабишнинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда томонлар ўзаро савдо ҳажмини маҳсулот турларини кенгайтириш орқали 1 млрд долларга етказиш вазифасини белгилади.Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар қайд этилди:• машинасозлик;• “яшил” энергетика;• геология ва муҳим хомашё;• кимё ва фармацевтика;• инфратузилма ва “ақлли” шаҳарлар;• муҳандислик ва рақамлаштириш.Аввалроқ Чехия ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари учун 150 та меҳнат визаси квотаси ажратиши маълум қилинган эди. Ҳамкорликда тиббиёт соҳаси мутахассислари, хусусан, ҳамширалар ва қарияларни парваришловчи ходимларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани хабар қилинган.Шунингдек, Чехияда Ўзбекистоннинг биринчи сертификатлаш филиали ташкил этилаётгани маълум қилинди. Чехиялик ҳамкорлар билан “Евро-6” стандартидаги автомобилларни сертификатлаш ва квант эталони бўйича замонавий лаборатория қуриш режалаштирилган.Томонлар таълим, академик алмашинув, маданият кунлари, кўргазма ва концертлар, шунингдек сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.Шу мақсадда Тошкент ва Прага ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсни қайта тиклаш масаласи ўрганилади.Якунда қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20260115/xorijda-ish-yigilish-prezident-topshiriq-54838731.html
чехия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1e/57246134_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_201f3270dfb4bed3bea2d2c23b20eaff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чехия, ҳамкорлик, ташриф, иқтисод, ташқи сиёсат, миграция, савдо, сиёсат, шавкат мирзиёев
чехия, ҳамкорлик, ташриф, иқтисод, ташқи сиёсат, миграция, савдо, сиёсат, шавкат мирзиёев
Ўзбекистон ва Чехия савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
13:25 30.04.2026 (янгиланди: 13:44 30.04.2026) Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказиш, Чехияга тартибли меҳнат миграцияси, технология, таълим ва авиақатнов масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия бош вазири Андрей Бабишнинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда томонлар ўзаро савдо ҳажмини маҳсулот турларини кенгайтириш орқали 1 млрд долларга етказиш вазифасини белгилади.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар қайд этилди:
• машинасозлик;
• “яшил” энергетика;
• геология ва муҳим хомашё;
• кимё ва фармацевтика;
• инфратузилма ва “ақлли” шаҳарлар;
• муҳандислик ва рақамлаштириш.
Томонлар Ўзбекистон фуқароларини Чехия меҳнат бозорига тартибли ва қонуний жалб қилиш истиқболларини муҳокама қилди.
Аввалроқ Чехия ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари учун 150 та меҳнат визаси квотаси ажратиши маълум қилинган эди. Ҳамкорликда тиббиёт соҳаси мутахассислари, хусусан, ҳамширалар ва қарияларни парваришловчи ходимларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани хабар қилинган.
Шунингдек, Чехияда Ўзбекистоннинг биринчи сертификатлаш филиали ташкил этилаётгани маълум қилинди. Чехиялик ҳамкорлар билан “Евро-6” стандартидаги автомобилларни сертификатлаш ва квант эталони бўйича замонавий лаборатория қуриш режалаштирилган.
Томонлар таълим, академик алмашинув, маданият кунлари, кўргазма ва концертлар, шунингдек сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
Шу мақсадда Тошкент ва Прага ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсни қайта тиклаш масаласи ўрганилади.
Якунда қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.