https://sputniknews.uz/20260428/karimova-switzerland-sud-57184942.html
Адвокат: Гулнора Каримова Швейцария судида тўлиқ оқланишига эришмоқчимиз
Адвокат: Гулнора Каримова Швейцария судида тўлиқ оқланишига эришмоқчимиз
Sputnik Ўзбекистон
Швейцария Федерал жиноят судида Гулнора Каримова иши сиртдан кўриб чиқилмоқда. У пул ювиш, коррупция ва “Офис” тузилмасига раҳбарлик қилишда айбланмоқда. Ҳимоя томони айбловларни рад этган.
2026-04-28T09:15+0500
2026-04-28T09:15+0500
2026-04-28T10:07+0500
суд
швейцария
ўзбекистон
коррупция
гулнора каримова иши
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/592/40/5924019_0:366:2059:1524_1920x0_80_0_0_fa8e9e3c72f13d1d0020b4136814c6d6.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Швейцария Федерал жиноят судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага доир иш бўйича суд жараёни бошланди.Иш Тичино кантонидаги Беллинсона шаҳрида сиртдан кўриб чиқилмоқда. Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжанинг РИА Новостига маълум қилишича, у суд мажлисида шахсан иштирок этишни хоҳлаган, бироқ Ўзбекистондан чиқиш учун рухсат олмаган.Швейцария томони версиясига кўра, “Офис” тузилмаси орқали халқаро телекоммуникация компанияларидан Ўзбекистон бозорига кириш учун пора олинган ва бу маблағларнинг бир қисми Швейцариядаги ҳисобрақамлар орқали ўтказилган. "Swissinfo" нашрининг ёзишича, ишда 30 тага яқин банк ҳисобрақами, кўчмас мулк, компаниялар ва банк сейфлари ҳақида сўз боради.Адвокат Грегуар Манжа Каримованинг Швейцариядаги суд жараёнида қатнашиш имконияти чекланганини билдирган. У, шунингдек, БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи хулосасига таянган. Шу билан бирга, Ўзбекистон томони аввалроқ Каримова иши бўйича суд қарорлари қонун ва далиллар асосида чиқарилганини билдирган эди.Манжанинг фикрича, Каримовани ҳимоя қилиш жараёни унинг Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётгани ҳамда Швейцария прокуратураси уни давлат амалдори сифатида квалификация қилишга уринаётгани сабаб мураккаблашмоқда. Адвокатлар унинг тўлиқ оқланишига эришиш ниятида эканини билдирган.Гулнора Каримова Ўзбекистонда бир нечта жиноят иши бўйича судланган. 2020 йилда унинг қамоқ жазоси 13 йил-у 4 ойга узайтирилган эди. У ҳозирда Тошкент вилоятидаги аёллар колониясида жазо муддатини ўтамоқда.
https://sputniknews.uz/20250710/karimova-sud-qarorlar-dalillar-ozbekiston-bmt-javob-50435051.html
швейцария
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/592/40/5924019_0:252:2059:1796_1920x0_80_0_0_e4f5e3bbd9da9203c558982247c8175c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
суд, швейцария, ўзбекистон, коррупция, гулнора каримова иши, жамият
суд, швейцария, ўзбекистон, коррупция, гулнора каримова иши, жамият
Адвокат: Гулнора Каримова Швейцария судида тўлиқ оқланишига эришмоқчимиз
09:15 28.04.2026 (янгиланди: 10:07 28.04.2026) Адвокат Грегуар Манжа Каримова Швейцариядаги судга бориб, унда шахсан қатнашмоқчи бўлганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Швейцария Федерал жиноят судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага доир иш бўйича суд жараёни бошланди.
Иш Тичино кантонидаги Беллинсона шаҳрида сиртдан кўриб чиқилмоқда. Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжанинг РИА Новостига
маълум қилишича, у суд мажлисида шахсан иштирок этишни хоҳлаган, бироқ Ўзбекистондан чиқиш учун рухсат олмаган.
Швейцария прокуратураси Каримовани пул ювиш, коррупция, маблағларни мақсадсиз ишлатиш ва “Офис” номи билан танилган жиноий тузилмага раҳбарлик қилишда айбламоқда. Маълумотларга кўра, ишда Женевадаги "Lombard Odier" хусусий банки ва унинг собиқ ходими ҳам фигурант сифатида тилга олинган. Каримова ва банк айбловларни рад этган.
Швейцария томони версиясига кўра, “Офис” тузилмаси орқали халқаро телекоммуникация компанияларидан Ўзбекистон бозорига кириш учун пора олинган ва бу маблағларнинг бир қисми Швейцариядаги ҳисобрақамлар орқали ўтказилган. "Swissinfo" нашрининг ёзишича, ишда 30 тага яқин банк ҳисобрақами, кўчмас мулк, компаниялар ва банк сейфлари ҳақида сўз боради.
Адвокат Грегуар Манжа Каримованинг Швейцариядаги суд жараёнида қатнашиш имконияти чекланганини билдирган. У, шунингдек, БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи хулосасига таянган. Шу билан бирга, Ўзбекистон томони аввалроқ Каримова иши бўйича суд қарорлари қонун ва далиллар асосида чиқарилганини билдирган эди.
Манжанинг фикрича, Каримовани ҳимоя қилиш жараёни унинг Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётгани ҳамда Швейцария прокуратураси уни давлат амалдори сифатида квалификация қилишга уринаётгани сабаб мураккаблашмоқда. Адвокатлар унинг тўлиқ оқланишига эришиш ниятида эканини билдирган.
AP хабарига кўра, суд жараёни 22 майгача давом этиши белгиланган. "Reuters" эса "Lombard Odier" баёнотига таяниб, тингловлар май ойи охиригача давом этиши, қарор кейинги ойларда чиқиши мумкинлигини ёзди.
Гулнора Каримова Ўзбекистонда бир нечта жиноят иши бўйича судланган. 2020 йилда унинг қамоқ жазоси 13 йил-у 4 ойга узайтирилган эди. У ҳозирда Тошкент вилоятидаги аёллар колониясида жазо муддатини ўтамоқда.