Саида Мирзиёева Ургут туманига борди
11:14 25.04.2026 (янгиланди: 11:06 27.04.2026)

© Телеграм/Саида Мирзиёева
Oбуна бўлиш
"Навоий" оилавий поликлиникасидаги янгиланган туғруқхона 16та қишлоқ аёлларига хизмат кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Ургут туманларига борди. деб хабар қилмоқда унинг телеграм канали.
Ургут туманида Саида Мирзиёева янгиланган "Навоий" оилавий поликлиникасини бориб кўрди.
Ургут туманида Саида Мирзиёева янгиланган "Навоий" оилавий поликлиникасини бориб кўрди.
"Президентимиз топшириғига кўра тубдан қайта қурилган "Навоий" оилавий поликлиникасига ҳам бордик. Бу ердаги 16 та қишлоқнинг аёлларига хизмат кўрсатаётган туғруқ бўлими энг замонавий талабларга жавоб беради. Куни кеча ушбу даргоҳда биринчи чақалоқ – Шавкатжон дунёга келди. Мен буни бошлаган барча ишларимизнинг хайрли эканига бир ишора, деб билдим", - дея ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.

Саида Мирзиёева посетила Ургутский район
© Телеграм/Саида Мирзиёева
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Саида Мирзиёеванинг Ургут туманига ташрифи давомида у ердаги туғруқхонадаги ҳолат танқид қилинган эди.
Шунингдек Президент администрацияси раҳбари Тойлоқ туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлайдиган сув тармоқлари қандай реконструкция қилинаётгани кўздан кечирди.

Саида Мирзиёева посетила Ургутский район
© Телеграм/Саида Мирзиёева