Эрон Россия кемаларини Ҳўрмуз бўғозидан бепул ўтказади

© AP Photo / Kamran JebreiliНефтяные танкеры проходят через Ормузский пролив. Архивное фото
Нефтяные танкеры проходят через Ормузский пролив. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2026
Oбуна бўлиш
Россия ва бошқа дўстона давлатлар кемалари бўғоздан бепул ўтади - Эрон элчиси.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Теҳрон Россия каби дўстона давлатлар учун Ҳормуз бўғози орқали ўтиш учун тўловлар бўйича истисно қилди, деди Эроннинг Москвадаги элчиси Казем Жалолий РИА Новостига.
"Келажакда нима бўлишини билмайман. Бироқ, бизнинг Ташқи ишлар вазирлигимиз ҳозирда Россия каби дўстона давлатлар учун тақдим этилган истиснолардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда", деди у бу масала бўйича саволга жавобан.
Эрон хавфсизлик харажатларини айтиб, Ҳормуз бўғози орқали ўтиш учун тўловларни олиш ниятини эълон қилди. Эрон парламенти бож миқдори юк тури ва ҳажмига, шунингдек, хавф даражасига боғлиқлигини айтди.

Бир кун олдин Теҳрон биринчи марта транзит тўловларидан даромад олганини маълум қилган эди.

Айни дамда АҚШ ва Эрон орасида тинчлик келишуви амал қилмоқда, лекин Трамп АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Эрон портларидан чиқаётган ва у ерга бораётган кемаларни блокада қилишини эълон қилган. Шунга қарамай, бугунга қадар 30 дан ортиқ кемалар "АҚШ блокадаси" орқали ўтгани маълум.
40 кунлик уруш

АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга тажовузкор ҳужум бошлаганидан сўнг Эрон раҳбарияти Ҳўрмуз бўғозини ёпиқ деб эълон қилган ва фақат айрим давлатлар кемалари ундан ўтказилишини маълум қилган эди.

Ҳарбий ҳаракатлар 40 кун давом этди. Эрон томонидан 3000 мингга яқин қурбонлар, кўплаб вайронагарчиликлар содир бўлди. АҚШнинг Яқин Шарқ ҳудудидаги 13та ҳарбий базалари ва Исроил ҳарбий ва инфратузилма объектлари Эрон зарбасига учради.

8 апрель куни АҚШ Эроннинг 10та шартдан иборат тинчлик сулҳини булажак музокаралар асоси сифатида қабул қилишини айтиб икки ҳафталик сулҳ эълон қилди. Ҳафта охирида Покистонда АҚШ ва Эрон делегациялари орасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермади. АҚШ Эронга қўшимча талаблар қўйди, Эрон эса уларни қабул қилмади.

Шундан сўнг 13 апрель куни Трамп Ҳормуз бўғозининг ташқи томонидан ўз ҳарбий кемаларини жойлаштириб, Эрон портларига кирадиган ва чиқадиган барча денгиз транспортини блокировка қилишни эълон қилди.

Эрон буни "уруш ҳаракати" деб баҳолашини айтиб жавоб чоралари кўришга ваъда берди. Жумладан, Эрон иттифоқчилари бўлган Ямандаги хутийлар орқали Қизил денгиздан чиқадиган Боб ал-Мандеб бўғозини ҳам тўсиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ҳўрмуз бўғози орқали дунё нефти, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газ таъминотининг тахминан 20-25% фоизини ўтади. Ундан ташқари қишлоқ хўжалиги учун зарур ўғитлар, микроэлектроника учун зарур гелийнинг ҳам сезиларли қисми ушбу бўғоздан ўтади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0