Орол фожиаси француз фотографи Ерик Гурлан нигоҳида
Орол фожиаси француз фотографи Ерик Гурлан нигоҳида
Sputnik Ўзбекистон
Орол денгизи тақдири ва унинг инсон хотирасидаги ўрнини акс эттирувчи ушбу фотокўргазма замонавий фотография ва тарихий усуллар уйғунлиги орқали яратилган ноёб ижодий лойиҳадир.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Орол денгизининг тақдири ва унинг инсон хотирасидаги ўрнини акс эттирувчи ушбу фотокўргазма замонавий фотография ва тарихий усуллар уйғунлигида яратилган ноёб ижодий лойиҳадир.Кўргазмада муаллифнинг Орол денгизи ва унинг атрофидаги ҳудудга бағишланган 30 дан ортиқ фотосуратлари намойиш этилди. Лойиҳа орқали нафақат экологик фожеа, балки бу маконнинг ўзига хос ички гўзаллиги ва руҳий хотираси ҳам ёритиб берилган.Фоторассом Эрик Гурлан ўз ишларида XX аср бошлари, тахминан 1920-йиллар фотография техникасига мурожаат қилган. У махсус тарихий объективлар ва “пробка билан суратга олиш” усулидан фойдаланиб, ёруғликни қўлда бошқариш орқали ноёб тасвирлар яратган. Шунингдек, фотоматериал сифатида АҚШдан келтирилган махсус эмульсиялар қўлланган.Лойиҳа Орол денгизи билан боғлиқ инсон тақдири, вақт ўтиши ва йўқолиб бораётган табиий мерос ҳақида чуқур мулоҳазага ундайди. Шу билан бирга, кўргазма Ўзбекистон фотография санъатининг илк намояндаларидан бири Худайберган Девонов хотирасига ҳам бағишланган.
Эрик Гурланнинг Орол денгизи тақдири, унинг унутилган гўзаллиги ва инсон хотирасидаги ўрнига бағишланган фотокўргазмаси замонавий ёндашув ва тарихий фотография усулларини бирлаштирди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Орол денгизининг тақдири ва унинг инсон хотирасидаги ўрнини акс эттирувчи ушбу фотокўргазма замонавий фотография ва тарихий усуллар уйғунлигида яратилган ноёб ижодий лойиҳадир.
Кўргазмада муаллифнинг Орол денгизи ва унинг атрофидаги ҳудудга бағишланган 30 дан ортиқ фотосуратлари намойиш этилди. Лойиҳа орқали нафақат экологик фожеа, балки бу маконнинг ўзига хос ички гўзаллиги ва руҳий хотираси ҳам ёритиб берилган.
Фоторассом Эрик Гурлан ўз ишларида XX аср бошлари, тахминан 1920-йиллар фотография техникасига мурожаат қилган. У махсус тарихий объективлар ва “пробка билан суратга олиш” усулидан фойдаланиб, ёруғликни қўлда бошқариш орқали ноёб тасвирлар яратган. Шунингдек, фотоматериал сифатида АҚШдан келтирилган махсус эмульсиялар қўлланган.
Лойиҳа Орол денгизи билан боғлиқ инсон тақдири, вақт ўтиши ва йўқолиб бораётган табиий мерос ҳақида чуқур мулоҳазага ундайди. Шу билан бирга, кўргазма Ўзбекистон фотография санъатининг илк намояндаларидан бири Худайберган Девонов хотирасига ҳам бағишланган.
“Бугун денгиз гўё биз билан хайрлашмоқда. У ўзининг яширин гўзаллиғини очиб бермоқда — деярли унутилган ва кам эсга олинадиган гўзалликни”.