Мирзиёев Остонадаги кўргазмада бошқа давлат раҳбарлари билан павильонларни кўздан кечирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана посетил выставку Регионального экологического саммита в Астане
Президент Узбекистана посетил выставку Регионального экологического саммита в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2026
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Остонадаги Минтақавий экологик саммит кўргазмасида миллий павильонлар билан танишди, Ўзбекистон экспозициясида эса экологик ислоҳотлар ва “яшил” лойиҳалар намойиш этилди
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи доирасида Остона шаҳридаги “EXPO” марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонлар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат раҳбари кўргазмани Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда кўздан кечирди.
МЭС-2026 доирасида экологик сиёсатга комплекс ёндашувни акс эттирувчи саккизта устувор йўналиш белгиланган.
Улар қаторига:
иқлим ўзгаришига қарши курашиш;
озиқ-овқат хавфсизлиги ва экотизимлар барқарорлигини таъминлаш;
табиий хавф-хатарларга мослашиш;
ҳаво ифлосланишини камайтириш;
чиқиндиларни самарали бошқариш;
табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш;
адолатли “яшил” ўтиш ҳамда экологик ва рақамли компетенцияларни ривожлантириш киради.
Саммитда иштирок этаётган давлатлар миллий павильонларида ушбу йўналишлардаги ютуқлари ва келгуси режаларини намойиш этмоқда.
Ўзбекистон павильонида мамлакатнинг экология, иқлим ўзгариши ва Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари акс эттирилган.
Экспозиция, шунингдек, Ўзбекистоннинг экология соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини намоён этади.
Меҳмонларга экологик тараққиётнинг замонавий моделини шакллантиришга қаратилган асосий ташаббуслар тақдим этилди. Улар орасида “Чиқиндисиз ҳудуд”, “Тоза ҳаво”, “Яшил макон”, “Экомаданият”, “Биомерос” ва “Экологик таълим” каби умуммиллий лойиҳалар бор.
Шунингдек, экспозицияда Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, шунингдек, халқаро ташкилотлар, энг аввало БМТ тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
В Бухаре состоялась встреча президентов Узбекистана и Казахстана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2026
Ўзаро савдони $10 миллиардга етказиш: Мирзиёев ва Тоқаев нималарни муҳокама қилишди
Янгиликлар лентаси
0