https://sputniknews.uz/20260419/xalqaro-huquq-eu-iran-javob-56977240.html
“АҚШ ҳужумида жим эдингиз, Ҳўрмуз масаласида халқаро ҳуқуқ эсга тушдими?”—ЕИга Эрон жавоби
“АҚШ ҳужумида жим эдингиз, Ҳўрмуз масаласида халқаро ҳуқуқ эсга тушдими?”—ЕИга Эрон жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Кая Каллас Ҳўрмуз бўғози орқали транзит эркин ва бепул бўлиши кераклигини айтди. Эрон ТИВ вакили Исмоил Багаи бу чақириқни “иккиюзламачилик чўққиси” деб атаб, ЕИни кескин танқид қилди.
2026-04-19T10:30+0500
2026-04-19T10:30+0500
2026-04-19T11:46+0500
дунё янгиликлари
ақш – эрон можароси
исроил
европа иттифоқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_265:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_dbb2fd987f166d5ef8b230ff478f7975.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Багаи Европа Иттифоқининг Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатнови ҳақидаги чақириқларига кескин жавоб қайтарди.Багаи шу тариқа Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг 17 апрелдаги баёнотига жавоб қайтарди. Аввалроқ Каллас халқаро ҳуқуққа кўра, Ҳўрмуз бўғози орқали транзит эркин ва бепул бўлиши кераклигини таъкидлаган эди.Эрон вакилининг таъкидлашича, халқаро ҳуқуқ Теҳронга қирғоқбўйи давлати сифатида бўғоздан унга қарши ҳарбий тажовуз мақсадида фойдаланилишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўришни тақиқламайди.Айни пайтда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият кескинлигича қолмоқда. Маълумотларга кўра, Эрон айрим танкер ва тижорат кемаларининг чекланган тартибда ўтишига рози бўлган, бироқ АҚШ Эронга қатновчи кемалар учун ҳам тўлиқ навигация эркинлигини таъминламагунича бўғоз қатъий назорат остида қолади. 18 апрель куни Эрон уни тўлиқ ёпгани ҳақида хабар қилинди.Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) денгиз кучлари АҚШ денгиз блокадаси бекор қилинмагунча бу тартиб сақланишини билдириб, бўғозга яқинлашган ҳар қандай кема “душман билан ҳамкорлик” сифатида баҳоланиши ва зарбага учраши мумкинлигидан огоҳлантирди. Теҳрон, шунингдек, Вашингтон “максималистик” талабларидан воз кечмагунча вазият тўлиқ барқарорлашиши ва тўғридан-тўғри мулоқотда силжиш бўлишини кутмаётганини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20260418/eron-qurolli-kuchlari-hormuz-bogozi-ustidan-harbiy-nazoratni-tikladi-56969273.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_1175:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_5e3f4c21b15da924e298e6c33c704c77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон, европа иттифоқи, еи, исмоил багаи, кая каллас, ҳурмуз бўғози, халқаро ҳуқуқ, ақш, исроил, эрон ташқи ишлар вазирлиги, кемалар транзити, нефть савдоси
эрон, европа иттифоқи, еи, исмоил багаи, кая каллас, ҳурмуз бўғози, халқаро ҳуқуқ, ақш, исроил, эрон ташқи ишлар вазирлиги, кемалар транзити, нефть савдоси
“АҚШ ҳужумида жим эдингиз, Ҳўрмуз масаласида халқаро ҳуқуқ эсга тушдими?”—ЕИга Эрон жавоби
10:30 19.04.2026 (янгиланди: 11:46 19.04.2026) ЕИнинг Ҳўрмуз бўғози орқали транзитни эркин сақлаш чақириқларига жавобан Эрон Европа иккиюзламачилик қилаётганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Багаи Европа Иттифоқининг Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатнови ҳақидаги чақириқларига кескин
жавоб қайтарди.
“О, бу ўша "халқаро ҳуқуқ"ми? Европа Иттифоқи бошқаларга сабоқ бериш учун чангини артаётган, шу билан бирга АҚШ ва Исроилнинг тажовузкор урушига жимгина розилик бериб, эронликларга қарши ваҳшийликлардан кўз юмаётган ўша? Ваъзхонлигингизни тўхтатинг”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Багаи шу тариқа Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг 17 апрелдаги баёнотига жавоб қайтарди. Аввалроқ Каллас халқаро ҳуқуққа кўра, Ҳўрмуз бўғози орқали транзит эркин ва бепул бўлиши кераклигини таъкидлаган эди.
Эрон вакилининг таъкидлашича, халқаро ҳуқуқ Теҳронга қирғоқбўйи давлати сифатида бўғоздан унга қарши ҳарбий тажовуз мақсадида фойдаланилишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўришни тақиқламайди.
Айни пайтда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият кескинлигича қолмоқда. Маълумотларга кўра, Эрон айрим танкер ва тижорат кемаларининг чекланган тартибда ўтишига рози бўлган, бироқ АҚШ Эронга қатновчи кемалар учун ҳам тўлиқ навигация эркинлигини таъминламагунича бўғоз қатъий назорат остида қолади. 18 апрель куни Эрон уни тўлиқ ёпгани ҳақида хабар қилинди.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) денгиз кучлари АҚШ денгиз блокадаси бекор қилинмагунча бу тартиб сақланишини билдириб, бўғозга яқинлашган ҳар қандай кема “душман билан ҳамкорлик” сифатида баҳоланиши ва зарбага учраши мумкинлигидан огоҳлантирди. Теҳрон, шунингдек, Вашингтон “максималистик” талабларидан воз кечмагунча вазият тўлиқ барқарорлашиши ва тўғридан-тўғри мулоқотда силжиш бўлишини кутмаётганини маълум қилди.
Ҳўрмуз бўғози глобал бозор учун ҳам ўта муҳим нуқта ҳисобланади: у яқин вақтгача жаҳон нефть савдосининг тахминан бешдан бир қисми ўтадиган йўлак бўлган.