ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф Доналд Трампнинг жума куни эълон қилинган музокаралар ҳақидаги баёнотларини ёлғон деб атади.Ҳормуз бўғози орқали ўтиш белгиланган йўналиш бўйича ва Теҳроннинг рухсати билан амалга оширилади. Бироқ, агар Қўшма Штатлар Эрон портларини блокада қилишни давом эттирса, у ёпиқлигича қолади, деб таъкидлади Ғолибаф.Унинг сўзларига кўра, бу масала бўйича барча қарорлар ижтимоий тармоқларда эмас, балки маҳаллий миқёсда қабул қилинади.Бир кун олдин Теҳрон 8 апрель куни эълон қилинган сулҳ тугагунига қадар барча Ҳўрмуз бўғози барча тижорат кемалари учун очиқ бўлишини эълон қилган эди. Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчининг сўзларига кўра, чекловлар Ливанда сулҳ тузишга келишиб олингандан сўнг бекор қилинди.Трамп Эронга миннатдорчилик билдирди, аммо томонлар келишувга эришмагунча Эрон портларининг блокадасини бекор қилишдан бош тортди. Унинг таъкидлашича, Ислом Республикаси Ҳормуз бўғозини бошқа ёпмасликка ваъда берган ва ядровий дастурининг тугаши каби келажакдаги келишувнинг барча шартларига рози бўлган.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф Доналд Трампнинг жума куни эълон қилинган музокаралар ҳақидаги баёнотларини ёлғон деб атади.
"АҚШ президенти бир соат ичида еттита баёнот берди ва уларнинг барчаси ёлғон. Улар бу йўл билан урушда ғалаба қозонишмайди ва уларнинг музокаралари ҳеч қандай натижа бермайди", - деб ёзди у Телеграмда.
Ҳормуз бўғози орқали ўтиш белгиланган йўналиш бўйича ва Теҳроннинг рухсати билан амалга оширилади. Бироқ, агар Қўшма Штатлар Эрон портларини блокада қилишни давом эттирса, у ёпиқлигича қолади, деб таъкидлади Ғолибаф.
Унинг сўзларига кўра, бу масала бўйича барча қарорлар ижтимоий тармоқларда эмас, балки маҳаллий миқёсда қабул қилинади.
"Оммавий ахборот воситаларида уруш ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш урушнинг муҳим қисмидир ва Эрон халқи бу ҳийла-найрангларга алданмайди", дея қўшимча қилди у.
Бир кун олдин Теҳрон 8 апрель куни эълон қилинган сулҳ тугагунига қадар барча Ҳўрмуз бўғози барча тижорат кемалари учун очиқ бўлишини эълон қилган эди. Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчининг сўзларига кўра, чекловлар Ливанда сулҳ тузишга келишиб олингандан сўнг бекор қилинди.
Трамп Эронга миннатдорчилик билдирди, аммо томонлар келишувга эришмагунча Эрон портларининг блокадасини бекор қилишдан бош тортди. Унинг таъкидлашича, Ислом Республикаси Ҳормуз бўғозини бошқа ёпмасликка ваъда берган ва ядровий дастурининг тугаши каби келажакдаги келишувнинг барча шартларига рози бўлган.
40 кунлик уруш
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга тажовузкор ҳужум бошлаганидан сўнг Эрон раҳбарияти Ҳўрмуз бўғозини ёпиқ деб эълон қилган ва фақат айрим давлатлар кемалари ундан ўтказилишини маълум қилган эди.
Ҳарбий ҳаракатлар 40 кун давом этди. Эрон томонидан 3000 мингга яқин қурбонлар, кўплаб вайронагарчиликлар содир бўлди. АҚШнинг Яқин Шарқ ҳудудидаги 13та ҳарбий базалари ва Исроил ҳарбий ва инфратузилма объектлари Эрон зарбасига учради.
8 апрель куни АҚШ Эроннинг 10та шартдан иборат тинчлик сулҳини булажак музокаралар асоси сифатида қабул қилишини айтиб икки ҳафталик сулҳ эълон қилди. Ҳафта охирида Покистонда АҚШ ва Эрон делегациялари орасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермади. АҚШ Эронга қўшимча талаблар қўйди, Эрон эса уларни қабул қилмади.
Шундан сўнг 13 апрель куни Трамп Ҳормуз бўғозининг ташқи томонидан ўз ҳарбий кемаларини жойлаштириб, Эрон портларига кирадиган ва чиқадиган барча денгиз транспортини блокировка қилишни эълон қилди.
Эрон буни "уруш ҳаракати" деб баҳолашини айтиб жавоб чоралари кўришга ваъда берди. Жумладан, Эрон иттифоқчилари бўлган Ямандаги хутийлар орқали Қизил денгиздан чиқадиган Боб ал-Мандеб бўғозини ҳам тўсиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.