https://sputniknews.uz/20260417/yaqin-sharqdagi-mojaro-evroosiyo-xavfsizligini-qayta-korib-chiqishga-majbur-qilmoqda--lavrov--56957233.html
Яқин Шарқдаги можаро Евроосиё хавфсизлигини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда — Лавров
Яқин Шарқдаги можаро Евроосиё хавфсизлигини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда — Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Улуғ Ватан уруши ҳақидаги аниқ тарихий фактларни сақлаб қолиш ва авлодларга етказиш муҳим - Лавров. 17.04.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-04-17T18:54+0500
2026-04-17T18:54+0500
2026-04-17T19:03+0500
мдҳ
россия
ўзбекистон
сергей лавров
россия тив
ўзбекистон тив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/11/56957027_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a44270d161d01fe1e657569233fbd486.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Бугун Москвада бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши мажлисида Форс кўрфазидаги можаро Евроосиё мамлакатлари хавфсизлигини тубдан ўзгартираётганини таъкидланди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ ТИВК мажлиси якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.Шунингдек, вазирлар Иккинчи жаҳон ва Улуғ Ватан уруши ҳақидаги аниқ тарихий фактларни сақлаб қолиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар. “Биз Иккинчи жаҳон уруши ва Улуғ Ватан уруши ҳақидаги тарихий ҳақиқатни сақлаб қолиш бўйича ишларни давом эттиришга ва МДҲ мамлакатларидаги ёшларни Совет Иттифоқининг барча халқларининг буюк жамоавий жасоратига ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор беришга келишиб олдик ва мен буни айниқса муҳим деб биламан”, деди Лавров. Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, айни дамда Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича аниқ таклифлар йўқ. “Биз ҳамкасбларимизни Украина инқирозини ҳал этишга қаратилган сўнгги саъй-ҳаракатлар атрофидаги воқеалар ҳақида хабардор қилдик. Ҳозирча бу борада қандайдир аниқ ташаббуслар кузатилмаяпти”, — деди Лавров.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/11/56957027_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_a8e2d3e5c7285eea9ce89b2d99a4ac65.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ, россия, ўзбекистон, сергей лавров, россия тив, ўзбекистон тив
мдҳ, россия, ўзбекистон, сергей лавров, россия тив, ўзбекистон тив
Яқин Шарқдаги можаро Евроосиё хавфсизлигини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда — Лавров
18:54 17.04.2026 (янгиланди: 19:03 17.04.2026) Улуғ Ватан уруши ҳақидаги аниқ тарихий фактларни сақлаб қолиш ва авлодларга етказиш муҳим - Лавров.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Бугун Москвада бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши мажлисида Форс кўрфазидаги можаро Евроосиё мамлакатлари хавфсизлигини тубдан ўзгартираётганини таъкидланди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ ТИВК мажлиси якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
"Форс кўрфазидаги можаро бутун Яқин Шарқни қамраб олди ва Евроосиё қитъасидаги муҳим тенденцияларига таъсир қилмоқда, энергия ташувчилар, озиқ-овқат, ўғитлар ташиш йўналишларини ўзгартирмоқда. Ушбу вазиятдан келиб чиқиб, Катта Евроосиё ҳамкорлиги доирасида, МДҲ, ШҲТ ва АСЕАН иштирокида — Евросиё қитъасида хавфсизлик архитектураси концепцияси нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилиши керак", - деди Лавров.
Шунингдек, вазирлар Иккинчи жаҳон ва Улуғ Ватан уруши ҳақидаги аниқ тарихий фактларни сақлаб қолиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.
“Биз Иккинчи жаҳон уруши ва Улуғ Ватан уруши ҳақидаги тарихий ҳақиқатни сақлаб қолиш бўйича ишларни давом эттиришга ва МДҲ мамлакатларидаги ёшларни Совет Иттифоқининг барча халқларининг буюк жамоавий жасоратига ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор беришга келишиб олдик ва мен буни айниқса муҳим деб биламан”, деди Лавров.
Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, айни дамда Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича аниқ таклифлар йўқ.
“Биз ҳамкасбларимизни Украина инқирозини ҳал этишга қаратилган сўнгги саъй-ҳаракатлар атрофидаги воқеалар ҳақида хабардор қилдик. Ҳозирча бу борада қандайдир аниқ ташаббуслар кузатилмаяпти”, — деди Лавров.