Ammofos-Maxam заводида ўғитлар қандай ишлаб чиқарилади

Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган корхона Ўзбекистоннинг энг йирик фосфорли ўғитлар ишлаб чиварувчиси ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида минерал ўғитларсиз юқори ҳосилдорликка эришиб бўлмайди. Ўзбекистонда бундай ўғитлар саноатнинг асосий корхоналаридан бирида, Олмалиқдаги “Ammofos-Maxam” заводида ишлаб чиқарилади.
Бу ерда фосфор кислотасини олишдан тортиб, бутун мамлакат бўйлаб қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган тайёр минерал ўғитларни ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ цикл йўлга қўйилган.
Корхонадагилар таъкидлашича, хомашё бир неча босқичда қайта ишланганидан кейин тайёр маҳсулот — аммофос олинади ва қулай шаклда қадоқланиб, истеъмолчиларга жўнатилади.
Бугунги кунда завод модернизация қилинмоқда, замонавий технологиялар жорий этиляпти ва у асосан ички бозор учун ишлаб, мамлакат аграр сектори эҳтиёжларини таъминламоқда. Шунингдек, авваллари корхона бир қатор хорижий давлатларга ҳам маҳсулот етказиб берган.
Ўғит ишлаб чиқарилиши қандай ташкил этилгани ва заводнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги ўрни ҳақида батафсил лавҳамизда томоша қилинг.

Аммофос-Максам ва Қўқон суперфосфат заводи фосфорли ўғитлар — аммоний фосфат, суперфосфат, оддий аммоний суперфосфат, аммоний сулфофосфат ва нитрокалсий фосфат ишлаб чиқаради.

Бу заводлар хомашёни "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖдан олади.
Янгиликлар лентаси
0