Фаррух Зокиров “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялось торжественное мероприятие по случаю 80-летнего юбилея Фарруха Закирова
Состоялось торжественное мероприятие по случаю 80-летнего юбилея Фарруха Закирова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2026
Oбуна бўлиш
Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги муносабати билан ўтган тантанада санъаткор “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг 80 йиллик таваллудига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари, “Ялла” ансамбли аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Давлат раҳбари Фаррух Зокировни қутлаб, унинг миллий эстрада санъатини янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади. Шунингдек, Зокировлар сулоласининг ўзбек мусиқа ва қўшиқчилик санъати ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялось торжественное мероприятие по случаю 80-летнего юбилея Фарруха Закирова
Состоялось торжественное мероприятие по случаю 80-летнего юбилея Фарруха Закирова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2026
Состоялось торжественное мероприятие по случаю 80-летнего юбилея Фарруха Закирова
Тадбирда “Ялла” ансамблининг 55 йилдан буён нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро саҳналарда ҳам катта муваффақият қозониб келаётгани, жамоа ижросидаги 400 дан ортиқ қўшиқ миллий маданиятнинг “олтин фонди”га айлангани таъкидланди.
Шу билан бирга, Президент томонидан Фаррух Зокировни муносиб тақдирлашга қаратилган алоҳида фармон ва қарор имзолангани эълон қилинди. Унга кўра, Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига Фаррух Зокиров номи берилади.
Мазкур мактабда “Ялла” номидаги болалар ансамбли, ёшлар ижодий лабораторияси ва замонавий студия ташкил этилади.
Маросим якунида Фаррух Зокировга миллий санъат ва маданиятни ривожлантиришдаги кўп йиллик хизматлари учун “Буюк хизматлари учун” ордени топширилди.
Фаррух Закиров награжден орденом Эл-юрт хурмати  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2026
Фаррух Зокиров ижодини тарғиб қилиш бўйича янги қарор қабул қилинди
Янгиликлар лентаси
0