Хорижликлар Ўзбекистон иқтисодиётининг қайси соҳаларига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сўнгги бир йилда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони энг кўп савдо, саноат ва қурилиш соҳаларида ўсди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми савдо соҳаси ҳиссасига тўғри келади. Иккинчи ўринни саноат эгаллаган.
Қайд этилишича, 1 апрель ҳолатига республикада бундай корхоналар сони 19 072 тага етган. Сўнгги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,4 баробарга ошган.
2025 йилнинг мос даврига нисбатан эса улар сони 3 333 тага ёки 21,2 фоизга кўпайган. Бу, аввало, савдо соҳасидаги корхоналар сони 5 686 тадан 6 814 тага, саноатда 3 304 тадан 3 831 тага, қурилиш соҳасида эса 1 146 тадан 1 544 тага ошгани билан изоҳланади.
Батафсил маълумот Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0