Мўғулистон тор-мор этилди: Ўзбекистон хоккей бўйича ЖЧни йирик ғалаба билан бошлади

© Федерации хоккея УзбекистанаСборная Узбекистана по хоккею разгромила сборную Монголии на ЧМ
Сборная Узбекистана по хоккею разгромила сборную Монголии на ЧМ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2026
Oбуна бўлиш
Гонконгда ўтаётган турнирда ўзбекистонлик хоккейчилар илк баҳсни йирик ғалаба билан якунлади, энди эса жамоани Филиппин, КХДР, Люксембург ва мезбон Гонконгга қарши учрашувлар кутиб турибди
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати III дивизиони B гуруҳидаги иштирокига йирик ғалаба билан старт берди. Терма жамоа 13 апрель куни ўтган илк учрашувда Мўғулистонни 26:1 ҳисобида мағлуб этди.
Турнир 13–19 апрель кунлари Гонконгда ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон билан бирга Мўғулистон, Филиппин, КХДР, Люксембург ва мезбон Гонконг терма жамоалари қатнашмоқда.
IIHF тақвимига кўра, Ўзбекистон терма жамоасини энди яна тўртта учрашув кутиб турибди. Жамоа 14 апрель куни Филиппинга, 16 апрель куни КХДРга, 17 апрель куни Люксембургга қарши музга тушади. Гуруҳдаги сўнгги баҳс эса 19 апрель куни мезбон Гонконгга қарши бўлиб ўтади.
Ўзбекистоннинг Филиппин, КХДР ва Люксембургга қарши ўйинлари Гонконг вақти билан соат 13:00 да бошланади, бу Тошкент вақти билан 10:00 га тўғри келади. Гонконгга қарши сўнгги учрашув эса 19 апрель куни соат 20:30 да, яъни Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади.
Узбекистан – чемпион Азии и Океании по хоккею. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2026
Ўзбекистон ўсмирлар хоккей терма жамоаси ЖЧнинг ўз дивизионида чемпион бўлди
Янгиликлар лентаси
0