Ўзбекистон ёшлари ўқиш мақсадида энг кўп қаерга бормоқда?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш учун асосан Россия, Жанубий Корея, Туркия, Тожикистон ва Қирғизистонни танламоқда.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–февраль ойларида жами 3964 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга борган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ёки 23,6 фоизга камайган.

Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп борган давлатлар: Россия – 989 нафар; Корея – 679 нафар; Қирғиз Р. – 639 нафар; Туркия – 300 нафар; Тожикистон – 276 нафар; Хитой – 252 нафар; Бошқа давлатлар – 829 нафар.
Янгиликлар лентаси
0