Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

Oбуна бўлиш
Кетма-кет ўсишдан кейин Ўзбекистоннинг халқаро захиралари март ойида 8,1 млрд долларга қисқарди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2026 йил 1 апрел ҳолатига 68,99 млрд долларни ташкил қилди. Март ойида халқаро захиралар 8,1 миллиард долларга (-10,5%) қисқарди.
Марказий банк ҳисоботида қайд этилишича, захираларнинг 60,85 миллиард доллари олтин ҳиссасига тўғри келган. Қолган қисмини (7,57 миллиард доллар) хорижий валютадаги захира активлар ташкил этган.
Регулятор халқаро захиралар қиймати пасайишига март ойида олтин нархининг 5 174 доллардан 4 553 долларгача тушиши жиддий таъсир қилганини билдирган.
Захиралар таркибида олтиннинг жисмоий ҳажми 13,1 млн троя унциядан 13,4 млн троя унцияга ошган.
Янгиликлар лентаси
0