Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Песков: Путин Украина билан Пасха сулҳи бўйича ҳали қарор қабул қилгани йўқ

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2026
Oбуна бўлиш
Пасха арафасида эҳтимолий сулҳ масаласи яна муҳокамага чиқди: Кремль ҳозирча қарор йўқлигини айтмоқда, Туркия эса музокаралар учун аниқ сигналлар кўрмаяпти.
ТОШКEНТ, 9 апр – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳозирча Пасха муносабати билан эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилмаган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга қадар олий бош қўмондон томонидан Пасха сулҳи юзасидан қарор қабул қилинмаган. Аввалроқ Владимир Зеленский Украина бу йил Пасха байрамида ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирган эди.
Аввалроқ Дмитрий Песков Зеленскийнинг ушбу баёнотига изоҳ бериб, Киев сулҳга жуда муҳтож эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, фронтдаги вазиятни нафақат Россия, балки хорижий мутахассислар ҳам кузатмоқда ва бу динамика Россия қўшинлари бутун фронт чизиғи бўйлаб турли суръатда бўлса-да, олдинга силжиётганини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, Туркия ҳукуматидаги манба РИА Новостига Анқара Яқин Шарқдаги вазиятнинг нормаллашуви Украина бўйича музокараларни қайта тиклаш учун қулайроқ шароит яратиши мумкин, деб ҳисоблашини айтди. Бироқ манбага кўра, ҳозирча томонлардан музокаралар жараёнини қайта бошлашга тайёрликни англатувчи аниқ сигналлар кузатилмаяпти.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Украина мавзуси бўйича алоқалар норасмий ва махфий тарзда давом этаётганини билдирди. Унинг айтишича, америкалик воситачилар бошқа йўналишлар билан банд бўлгани сабабли мулоқотни қайта тиклаш масаласида маълум танаффус юзага келган.

Маълумот учун: Пасха — православ христианлар учун энг муҳим диний байрами ҳисобланади. 2026 йилда православ Пасха 12 апрелга тўғри келади.

Дмитрий Медведев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия махсус операция мақсадларига ҳарбий йўл билан эришади — Медведев
Янгиликлар лентаси
0