Тошкентда Талгат Мирраҳимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси очилди — фото

© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Тошкент фотосуратлар уйида қирғиз рассоми Талгат Миррахимовнинг кўргазмаси очилди — бу Марказий Осиё маданий алоқаларидаги муҳим воқеа.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. 7 апрель куни Тошкент фотосуратлар уйида Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, “Данк” ордени соҳиби Талгат Мирраҳимовнинг “Осиё” номли шахсий кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу экспозиция рассомнинг кўп йиллик ижодий фаолиятини қамраб олиб, 123 та рангтасвир ва графика асарларини ўз ичига олади ҳамда унинг Ўзбекистондаги энг йирик кўргазмаси сифатида эътироф этилмоқда.

Флаги Узбекистана и Кыргызстана
© Sputnik / Бахром Хатамов

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Ўзбекистон Бадиий академияси
Талгат Мирраҳимов ижоди миллий анъаналар ва замонавий бадиий ифода воситаларининг ўзига хос уйғунлиги билан ажралиб туради. Унинг асарларида Марказий Осиё табиатининг гўзаллиги, халқона руҳ ва чуқур фалсафий қарашлар мужассам.

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Тадбирда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси раҳбарияти, шунингдек, турли миллий маданият марказлари вакиллари иштирок этишди.

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Ўзбекистон Бадиий академияси

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Ушбу кўргазма нафақат менинг ижодий йўлимнинг кўзгуси, балки муштарак тарих ва илҳом билан боғланган халқларимиз маданияти ўртасидаги кўприкдир", – деди Талгат Мирраҳимов.

“Осиё” кўргазмаси меҳмони
© Sputnik / Бахром Хатамов

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кечанинг энг муҳим воқеаларидан бири — икки давлат рассомлар уюшмалари ўртасида 2026-2031 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланиши бўлди. Ушбу ҳужжат маданий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, Фарғона водийсида қўшма пленерлар ўтказиш, Тошкент ва Бишкек шаҳарларида мунтазам кўргазмалар ташкил этишни назарда тутади.

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Мазкур кўргазма нафақат санъат ихлосмандлари, балки бутун минтақанинг маданий ҳаёти учун муҳим воқеа сифатида эътироф этилмоқда.

Талгат Миррахимовнинг “Осиё” номли кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазма 17 апрельгача давом этади.