Палов индекси: Тошкентда ош тайёрлаш Қорақалпоғистондан 20 фоизга қиммат

Oбуна бўлиш
Март ойи ҳисоб-китобига кўра, 1 килограмм палов тайёрлаш Тошкент шаҳрида энг қиммат, Қорақалпоғистонда эса энг арзон бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил март ойида 1 килограмм палов тайёрлашнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган энг юқори қиймати Тошкент шаҳрида, энг паст қиймати эса Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган. Тошкент шаҳрида палов тайёрлаш Қорақалпоғистонга нисбатан тахминан 20 фоизга қимматроққа тушади.
Ҳисоб-китоб учун палов тайёрлашда одатда ишлатиладиган асосий маҳсулотлар олинган. Жумладан, 0,3 литр кунгабоқар ёғи, 300 грамм пиёз, 700 грамм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 1 килограмм гуруч, 100 грамм нўхат, 10 грамм зира ва 20 грамм ош тузи инобатга олинган.
Шу билан бирга, қўмита келтирилган рақамлар ҳудудларда сотилаётган тайёр палов нархини эмас, балки уни тайёрлаш учун зарур маҳсулотларнинг ўртача нархлари асосида ҳисобланган қийматни ифодалашини алоҳида таъкидлаган.
Паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари билан Sputnik Ўзбекистон инфографикасида батафсил танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0