Мирзиёев Матвиенко билан телефонда парламентлар ҳамкорлигини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2026
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни таваллуд куни билан табриклади ва парламентлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда икки мамлакат парламентлари муҳим ҳисса қўшаётгани алоҳида қайд этилди.
Парламентлар юқори палаталари ҳамкорлиги бўйича комиссия йиғилишлари ҳар йили мунтазам ўтказиб келинаётгани таъкидланди. Шунингдек, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси доирасидаги алоқалар ҳам самарали ривожланаётгани айтилди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон етакчиси икки мамлакат парламентлари ўртасидаги яқин ва сермаҳсул ҳамкорликни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял председателя Совета Федерации Федерального Собрания РФ Валентину Матвиенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2025
Мирзиёев ва Матвиенко телефон суҳбати ўтказди
Янгиликлар лентаси
0