https://sputniknews.uz/20260407/andijan-viloyat-pora-ushlanish-56755026.html
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан ушланди
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан ушланди
Sputnik Ўзбекистон
ДХХ маълумотига кўра, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Бобур шаҳридаги 20 сотих ерни аукцион орқали расмийлаштириб бериш ва қурилишга рухсат олиб бериш эвазига 50 минг доллар олган вақтида ушланган.
2026-04-07T15:05+0500
2026-04-07T15:05+0500
2026-04-07T15:07+0500
ўзбекистон
жамият
жиноят кодекси
коррупция
пора
андижон вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46216748_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_e7f4195fc349b4438610d44d3245ce36.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Бобур шаҳри ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини ваколатли мансабдор танишлари орқали аукционга қўйдириб, сўнгра фуқарога ютиб бериб, унинг номига расмийлаштириб бериш ҳамда келгусида бу жойда қурилиш ишлари амалга ошириши учун рухсатнома олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилади.Бундан ташқари, Наманган туманида ва Фарғона вилоятида пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.Хусусан, Наманган вилоятида туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош архитектори "автомойка" учун лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш ва тақиқни бекор қилдириш эвазига 1,5 минг доллар талаб қилган. У аввал 500 доллар олган, қолган 1000 долларни хизмат хонасида олаётганда ушланган.Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги Қамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари эса маҳаллий фуқарони танишлари орқали олий таълим муассасасининг сиртқи йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2 минг доллар олган вақтида ушланган.Ҳозирда учала ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260225/tuman-sobiq-hokim-qamalish-55937885.html
ўзбекистон
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46216748_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_657167cbbd6864bc944c96f252da656e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
андижон вилояти ҳокими ўринбосари, 50 минг доллар, пора, дхх, бобур шаҳри, 20 сотих ер, наманган бош архитектор, қўштепа, коррупция
андижон вилояти ҳокими ўринбосари, 50 минг доллар, пора, дхх, бобур шаҳри, 20 сотих ер, наманган бош архитектор, қўштепа, коррупция
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан ушланди
15:05 07.04.2026 (янгиланди: 15:07 07.04.2026) ДХХ хабарига кўра, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари фуқарога 20 сотих ерни расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар олган вақтида ушланган.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати
хабар берди.
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Бобур шаҳри ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини ваколатли мансабдор танишлари орқали аукционга қўйдириб, сўнгра фуқарога ютиб бериб, унинг номига расмийлаштириб бериш ҳамда келгусида бу жойда қурилиш ишлари амалга ошириши учун рухсатнома олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари сўралган пул маблағини ўзининг яшаш хонадонида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бундан ташқари, Наманган туманида ва Фарғона вилоятида пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.
Хусусан, Наманган вилоятида туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош архитектори "автомойка" учун лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш ва тақиқни бекор қилдириш эвазига 1,5 минг доллар талаб қилган. У аввал 500 доллар олган, қолган 1000 долларни хизмат хонасида олаётганда ушланган.
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги Қамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари эса маҳаллий фуқарони танишлари орқали олий таълим муассасасининг сиртқи йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2 минг доллар олган вақтида ушланган.
Ҳозирда учала ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.