МАГАТЭ: Бушер АЭС яқинидаги ҳарбий фаоллик жиддий радиациявий аварияга олиб келиши мумкин
МАГАТЭ: Бушер АЭС яқинидаги ҳарбий фаоллик жиддий радиациявий аварияга олиб келиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
МАГАТЭ бош директори Бушер АЭС яқинидаги ҳарбий фаоллик радиациявий аварияга олиб келиши мумкинлигини билдирди. Зарбалардан бири объект периметридан 75 метр узоқликда қайд этилган, ҳозирча станциянинг ўзи шикастланмаган.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси Эроннинг Бушер атом электр станцияси яқинида ҳарбий фаоллик давом этаётгани жиддий радиациявий авария хавфини кучайтираётганидан огоҳлантирди.Унинг таъкидлашича, бундай сценарий Эрон ичида ҳам, қўшни давлат аҳоли ва атроф-муҳити учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.Гросси аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенашида Бушерни Эрондаги энг хавфли ядровий нуқта деб атаган эди. У ерда ишлаб турган атом электр станцияси ва катта ҳажмдаги ядро ёқилғиси мавжуд.Эрон томони эса Бушер АЭС атрофига берилган зарбаларни халқаро ҳуқуқ бузилиши ва ҳарбий жиноят намунаси деб атади. Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исламий МАГАТЭга норозилик билдириб, агентликни АҚШ ва Исроилнинг ушбу ҳаракатларини қатъий қоралашга чақирган. Теҳрон фикрича, бундай ҳужумлар нафақат Эрон, балки қўшни давлатлар учун ҳам радиоактив зарарланиш хавфини туғдиради.Маълумот учун: Бушердан Ўзбекистонгача масофа анча катта, Тошкентгача эса тўғри чизиқ бўйича тахминан 2 160 км.
МАГАТЕ Бушер АЭС яқинидаги ҳарбий фаоллик жиддий радиациявий аварияга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Эрон бу ҳужумлар қўшни давлатлар учун ҳам хавф туғдиришини айтмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси Эроннинг Бушер атом электр станцияси яқинида ҳарбий фаоллик давом этаётгани жиддий радиациявий авария хавфини кучайтираётганидан огоҳлантирди.
Унинг таъкидлашича, бундай сценарий Эрон ичида ҳам, қўшни давлат аҳоли ва атроф-муҳити учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
МАГАТЭ маълумотига кўра, агентлик янги сунъий йўлдош тасвирлари таҳлили асосида Бушер АЭС яқинидаги сўнгги зарбаларни тасдиқлаган. Улардан бири станция периметридан атиги 75 метр узоқликда қайд этилган.
Гросси аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенашида Бушерни Эрондаги энг хавфли ядровий нуқта деб атаган эди. У ерда ишлаб турган атом электр станцияси ва катта ҳажмдаги ядро ёқилғиси мавжуд.
Эрон томони эса Бушер АЭС атрофига берилган зарбаларни халқаро ҳуқуқ бузилиши ва ҳарбий жиноят намунаси деб атади. Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исламий МАГАТЭга норозилик билдириб, агентликни АҚШ ва Исроилнинг ушбу ҳаракатларини қатъий қоралашга чақирган. Теҳрон фикрича, бундай ҳужумлар нафақат Эрон, балки қўшни давлатлар учун ҳам радиоактив зарарланиш хавфини туғдиради.
Бушер АЭС Эроннинг ишлаб турган ягона атом электр станцияси ҳисобланади. Шу боис унга яқин ҳудуддаги ҳар қандай ҳарбий фаоллик оддий инфратузилма хавфи эмас, балки минтақавий экологик ва радиациявий хавф сифатида баҳоланмоқда.
Маълумот учун: Бушердан Ўзбекистонгача масофа анча катта, Тошкентгача эса тўғри чизиқ бўйича тахминан 2 160 км.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.