Тошкентда Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси очилди

© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Икуо Хираяма марказида Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси “Япон баҳори” фестивали доирасида очилди.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий академияси, Қозоғистоннинг “Дегдар” гуманитар жамғармаси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
“Дегдар” жамғармаси 16 йилдан буён Марказий Осиё давлатларида “Япон баҳори” ва “Япон кузи” фестивалларини ўтказиб келиб, маданий алмашинувни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда.

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Бу йилги фестивал доирасида намойиш этилаётган “Марказий Осиё ошхонаси” мангаси Япония ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги маданий мулоқотнинг ёрқин намунаси ҳисобланади.

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Асарда турли мамлакатлардан келган қаҳрамон қизлар япон дўстларига миллий таомлар тайёрлаш сирларини ўргатади. Шу орқали халқлар ўртасидаги ўхшашлик ва ўзига хосликлар очиб берилади.

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
“Бу манга нафақат санъат асари, балки турли халқларни бирлаштирувчи маданий кўприк вазифасини бажаради”, — дейди сухбатда Гаяне Матевосян, “Ўзбекистон-Япония” дўстлик жамияти директори

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Асардаги рецептлар шунчалик батафсил тасвирланганки, уни ҳатто амалий ошпазлик қўлланмаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Каору Мори дунёга машҳур манга рассоми бўлиб, унинг “Emma” асари халқаро миқёсда катта шуҳрат қозонган. Шунингдек, “Келинлар тарихи” асари Марказий Осиё ҳаёти ва анъаналарига бағишланган бўлиб, у минтақада катта қизиқиш уйғотган.

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
“Санъат чегара билмайди — у халқларни бир-бирига яқинлаштиради.”
“Марказий Осиё ошхонаси мангаси халқлар ўртасидаги ўхшашлик ва ўзига хосликларни очиб беради”, дея таъкидлади дўстлик жамияти директори.

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Фестиваль доирасида яна бир муҳим маданий воқеа — япон скрипкачи Реносукэ Фукуда концерти ҳам бўлиб ўтади. У 20 апрель куни соат 19:00 да Ўзбекистон Давлат консерваториясида ўтказилади. Концертга кириш бепул.

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” кўргазмаси санъат, гастрономия ва маданиятни бирлаштирган ҳолда, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Каору Морининг “Марказий Осиё ошхонаси” манга кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазма 2026-йил 12-апрелгача ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.