Тўловга қобилиятсизлик агентлиги ташкил этилади
18:33 03.04.2026 (янгиланди: 18:34 03.04.2026)

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Агентлик мақсади - яратилган корхоналар ва иш ўринларини сақлаб қолиш, молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўлади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ҳузурида тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда қайд этилишига кўра, Республикада тадбиркорлик илдам ривожланиши билан бир қаторда фаолият кўрсатмаётган ва фаолияти тугатилган кичик корхоналар сонининг ўсиш тенденцияси кузатилаётгани қайд этилди.
Ушбу вазиятда, амалдаги тизими яратилган корхоналар ва иш ўринларини сақлаб қолиш, молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорларини қўллаб-қувватлашга эмас, кўпроқ унинг фаолиятини расмий тугатишга қаратилгани қайд этилди.
Хусусан, молиявий аҳволи оғирлашган 93 мингта тадбиркорнинг атиги 10 мингтаси бўйича тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган. Сўнгги беш йилда атиги 68 та корхонага санация таомили қўлланилган, шундан ҳам фақатгина 7 тасининг фаолияти тикланган.

При Минюсте Узбекистана создадут Агентство по делам о неплатежеспособности
© telegram sputnikuzbekistan
Суд бошқарувчилари фаолияти ҳам танқидий кўриб чиқилди. Қатор ҳолатларда иш юритиш муддатлари бузилгани, асоссиз хулосалар берилгани, сохта банкротлик аломатлари ўз вақтида ўрганилмаган.
Мавжуд муаммолар туфайли, соҳада давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича янги ёндашувлар таклиф қилинди:
Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этиш таклиф қилинди. Ушбу тузилма соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, банкротлик омилларини таҳлил қилиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, корхоналарни молиявий соғломлаштиришга кўмаклашиш билан шуғулланади.
Янги молиявий механизмлар - молиявий аҳволи оғир бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги механизмлар тақдимот қилинди. Жумладан, кичик ва ўрта тадбиркорлар учун Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси орқали кафиллик бериш, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси орқали тижорат банкларида паст фоизли кредит линиялари очиш орқали корхоналарни молиявий тиклашга кўмаклашиш.
Бунда тижорат банклари ажратган кредитлар бўйича асосий қарз ва фоизлар санация якунлангунга қадар кечиктирилади, кредит санация якунланганидан сўнг 3 йил ичида қайтарилади, кредит қарздорлигини реструктуризация қилиш асослари яратилади.
Бунда тижорат банклари ажратган кредитлар бўйича асосий қарз ва фоизлар санация якунлангунга қадар кечиктирилади, кредит санация якунланганидан сўнг 3 йил ичида қайтарилади, кредит қарздорлигини реструктуризация қилиш асослари яратилади.
Солиқ ва кредит қарздорлигини кечиктириб тўлаш ҳамда реструктуризация қилиш тартибларини соддалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари айрим солиқлар бўйича тўловларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериши, шунингдек, бундай механизмлар гаров, банк кафолати ёки суғурта полиси асосида солиқ органлари томонидан ҳам қўлланиши мумкин бўлади.
Судгача санация чоралари кенгайтирилади. Бунда кредиторлар билан келишув, молиявий ёрдам жалб қилиш, солиқ ва кредит тўловларини кечиктириш, қарзларни сотиб олиш, ишлаб чиқаришни қайта ихтисослаштириш ва бошқа воситалардан фойдаланиш мумкин бўлади.
Тўловга қобилиятсизлик ишларининг ягона электрон платформасини ишга тушириш таклиф қилинди. У ерда тўловга қобилиятсизлик иши юритилаётган шахслар, санация қўлланилаётган корхоналар ва суд бошқарувчилари реестрлари юритилади. Мазкур тизим жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлади.
Бу орқали соҳада очиқликни таъминлаш, маълумот алмашинувини тезлаштириш, назорат ва мониторингни кучайтириш, аризаларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш имкони пайдо бўлади.
Президент тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда янги корхоналар ташкил этиш билан чекланиб қолмасдан, ишлаб турган бизнесни сақлаб қолиш, вақтинча қийинчиликка учраган корхоналарга ўз вақтида кўмак бериш, уларни иқтисодий фаолликка қайта олиб чиқиш лозимлигини таъкидлади.