Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносиб кутиб олинади
10:09 03.04.2026 (янгиланди: 10:21 03.04.2026)
Oбуна бўлиш
Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносиб кутиб олинади. Бу ҳақида тегишли президент қарори имзоланди.
Қарорда айтилишига кўра, ушбу байрам “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган ғоявий-бадиий концепция асосида нишонланади.
Байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоят ва туман (шаҳар) марказларида, барча маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда бўлиб ўтади.
Байрам тадбирларини нишонлашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
Янги Ўзбекистонда юзага келган улкан имконият ва ютуқларни кенг ёритиш;
Барқарор иқтисодий ривожланиш натижасида фуқаролар турмуш фаровонлиги ортиб бораётганини кўрсатиб бериш;
Мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ёритиш;
Миллий қадриятлар, давлатчилик, фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича эришилган ютуқлар;
Нуронийлар, хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам манфаатларини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилганига урғу бериш;
Миллатлараро дўстлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини сақлаш ва кучайтиришни тарғиб қилиш;
Шунингдек қатор алоҳида тадбирлар ҳам ташкил этилади:
Апрель – сентябрь ойлари давомида илм-фан маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, спортчилар иштирокида республика бўйлаб кенг кўламдаги “Мустақиллик тўйи” (фестивали) тадбирларини ўтказилади.
Апрель – сентябрь ойлари давомида илм-фан маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, спортчилар иштирокида республика бўйлаб кенг кўламдаги “Мустақиллик тўйи” (фестивали) тадбирларини ўтказилади.
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган асосий байрам тадбирига таниқли сценарист ва режиссёрлар, шоир ва ёзувчилар, хонанда ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочиларни жалб этилади.
Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида йирик саноат, маданият, таълим ва спорт муассасаларининг тантанали очилиш маросимларини ташкил этилади.
2026 йил 1 июнга қадар “Ватан фидойилари” рамзий монументининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқилади.
“35 йиллик Истиқлол йилномаси” рукнида эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишларини ёритувчи туркум ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар тайёрланади.
2026 йил август–сентябрь ойларида хориждаги ватандошлар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида “Мустақил Ўзбекистон – ғурурим, ифтихорим” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.