Банк мобил иловасидан фойдаланишда муҳим ўзгариш кучга киради

© Sputnik / Авенир ДебердеевВход в центральный банк Республики Узбекистан
Вход в центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2026
Oбуна бўлиш
Янги тартиб 2026 йилнинг 22 апрелидан кучга киради.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. 22 апрелдан бошлаб банк мобил иловаларидан фойдаланишда муҳим ўзгариш кучга киради. Бу ҳақда Марказий банк қарорида айтиб ўтилган.
Янги тартибга кўра, 22 апрелдан бошлаб мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига (ЖШШИР) мос бўлиши шарт бўлади.
Агар бундай мослик аниқланмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтказишга ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.
Бу ҳақда фойдаланувчига СМС-хабарнома орқали маълум қилинади.
Яъни, ҳозирги кунда мобил иловалар ёки банк карталарига бириктирилган телефон рақами ўзингизга тегишли бўлмаса, белгиланган муддатдан кейин ушбу рақам орқали иловадан фойдаланиш имкони чекланади.
Шу сабабли, агар иловада ишлатаётган рақамингиз ўз номингизда бўлмаса, уни ҳозирдан ўзингизга расмийлаштириб олиш ёки илова ва банк карталарини ўз номингиздаги рақамга қайта бириктириш мақсадга мувофиқ.
Янгиликлар лентаси
0