https://sputniknews.uz/20260402/sayyor-qabullar-raqamlashtirilish-56679012.html
Сайёр ва шахсий қабуллар тўлиқ рақамлаштирилиб, улар устидан назорат кучайтирилади
Сайёр ва шахсий қабуллар тўлиқ рақамлаштирилиб, улар устидан назорат кучайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Президент ҳузурида Халқ қабулхонаси ташкил этилади. Ҳокимлар тегишли қабулхоналарда фуқароларни шахсан қабул қилади, шахсий ва сайёр қабуллар эса тўлиқ рақамлаштирилади.
2026-04-02T17:04+0500
2026-04-02T17:04+0500
2026-04-02T17:04+0500
халқ қабулхоналари
ўзбекистон
жамият
янги қонун
ҳокимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766889_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_93bcba5c15e5e9e4e9d575fd2339cf6a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Президент ҳузурида Ўзбекистон президенти Халқ қабулхонаси ташкил этилади.Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари тегишли Халқ қабулхоналарига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади. Улар бу ерда фуқароларни мунтазам шахсан қабул қилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш, мурожаатларни таҳлил қилиш билан шуғулланади.Шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари президент ҳузурида ўтказиладиган тақдимотларда аҳоли мурожаатларида кўтарилган тизимли муаммолар ва уларни ҳал этиш режалари бўйича алоҳида ҳисобот беради.Жамоавий мурожаатлар аҳоли вакиллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида ўрганилади. Бундай мурожаатлар фақат мурожаатчиларнинг розилиги билан назоратдан олинади.
https://sputniknews.uz/20260402/ijtimoiy-tarmoq-etiroz-idora-baho-tasir-56678310.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766889_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_70df964d463a688926e0b0dfba0a62f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент фармони, халқ қабулхонаси, президент ҳузуридаги халқ қабулхонаси, ҳокимлар, фуқаролар қабули, мурожаатлар, сайёр қабул, рақамлаштириш, маҳалла еттилиги, давлат органлари
президент фармони, халқ қабулхонаси, президент ҳузуридаги халқ қабулхонаси, ҳокимлар, фуқаролар қабули, мурожаатлар, сайёр қабул, рақамлаштириш, маҳалла еттилиги, давлат органлари
Сайёр ва шахсий қабуллар тўлиқ рақамлаштирилиб, улар устидан назорат кучайтирилади
Тизимда янги тартиб жорий этилади: ҳокимлар қабулхоналарга раҳбарлик қилади, шахсий ва сайёр қабуллар рақамлаштирилади, жамоавий мурожаатлар эса аҳоли розилиги билан назоратдан олинади.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Президент ҳузурида Ўзбекистон президенти Халқ қабулхонаси
ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари тегишли Халқ қабулхоналарига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади. Улар бу ерда фуқароларни мунтазам шахсан қабул қилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш, мурожаатларни таҳлил қилиш билан шуғулланади.
Шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари президент ҳузурида ўтказиладиган тақдимотларда аҳоли мурожаатларида кўтарилган тизимли муаммолар ва уларни ҳал этиш режалари бўйича алоҳида ҳисобот беради.
Яна бир янгилик — давлат органлари, ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимликлар ўтказадиган шахсий ҳамда сайёр қабуллар тўлиқ рақамлаштирилади. Бу орқали қабуллар жараёни устидан назорат кучайтирилади.
Жамоавий мурожаатлар аҳоли вакиллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида ўрганилади. Бундай мурожаатлар фақат мурожаатчиларнинг розилиги билан назоратдан олинади.