Тошкентда Масъуд Холовнинг “Алп Турон изидан” шахсий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовМасъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холовнинг Алп Турон изидан кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Рассом ижодида Турон ва Туркистон тарихи алоҳида ўрин тутади.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Тошкент Фотосуратлар уйида истеъдодли рассом Масъуд Холовнинг “Алп Турон изидан” номли шахсий кўргазмаси кенг жамоатчиликка тақдим этилди.
Кўргазмада муаллифнинг рангтасвир асарлари, турли даврларга оид эскиз ва қораламалари, шунингдек, болалик йилларида яратган илк ишлари намойиш этилди.Ушбу кўргазма нафақат ижодий йўл натижаси, балки рассомнинг тарихий меросга бўлган чуқур муносабатини ҳам намоён этди.
© Sputnik / Бахром ХатамовМасъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холовнинг Алп Турон изидан кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Масъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Ушбу кўргазма нафақат ижодий йўлнинг натижаси, балки рассомнинг тарихий меросга бўлган чуқур муносабатини ҳам намоён этди.
© Sputnik / Бахром ХатамовМасъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холовнинг Алп Турон изидан кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Масъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Кўргазма номи — "Алп Турон изидан" — рамзий маънога эга бўлиб, у турк маданий анъаналарига ишора қилади.
© Sputnik / Бахром ХатамовМасъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холовнинг Алп Турон изидан кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Масъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Кўргазманинг “Алп Турон изидан” деб номланиши ҳам рамзий маънога эга. “Алп” — қаҳрамон, “Турон” эса Марказий Осиёнинг тарихий-маданий макони сифатида талқин қилиниб, асарларда миллий ўзлик, тарихий хотира ва мерос ғоялари мужассам этилган.
© Sputnik / Бахром ХатамовМасъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холовнинг Алп Турон изидан кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Масъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холов ижодида Турон ва Туркистон тарихи алоҳида ўрин тутади. У асарларида халқлар тақдири, буюк шахслар ҳаёти ва маданий анъаналарни бадиий талқин қилади. Рассом ёшликданоқ миллий қаҳрамонлар образларини яратишга қизиқиб, айниқса Амир Темур сиймосига кўп бор мурожаат қилган. Бу мавзу унинг ижодида етакчи йўналиш сифатида шаклланган.Кўргазмада Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мирзо Улуғбек каби тарихий шахсларнинг портретлари алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Муаллиф уларнинг образларини қайта талқин этиб, тарихий ҳаққонийликни замонавий бадиий ечимлар билан уйғунлаштирган. Асарларда қаҳрамонлар куч, ирода ва инсон руҳияти тимсоли сифатида намоён бўлади.
© Sputnik / Бахром ХатамовМасъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холовнинг Алп Турон изидан кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Масъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси

“Масъуд Холов учун ўтмиш битмас-туганмас илҳом манбаи, бадиий тафаккурни шакллантирувчи ва ижодий ифоданинг юксак мезонларини белгиловчи муҳим омилдир”,— дейди Sputnik билан суҳбатда Тошкент Фотосуратлар уйи директори Жаҳонгир Изентаев.

© Sputnik / Бахром ХатамовМасъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холовнинг Алп Турон изидан кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Масъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Кўргазмада Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мирзо Улуғбек каби тарихий шахсларнинг портретлари алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Муаллиф уларнинг образларини қайта талқин этиб, тарихий ҳаққонийликни замонавий бадиий ечимлар билан уйғунлаштирган. Асарларда қаҳрамонлар куч, ирода ва инсон руҳияти тимсоли сифатида намоён бўлади.
© Sputnik / Бахром ХатамовМасъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холовнинг Алп Турон изидан кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Масъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Шу билан бирга, экспозицияда аёл образлари ҳам муҳим ўрин эгаллаган бўлиб, рассом улар орқали жамиятдаги аёллар ўрни ва қадр-қимматини очиб беришга ҳаракат қилган. Бу эса қаҳрамонлик тушунчасини янада кенгайтирган.
“Ўтмишни англаш — бугунни тушуниш ва келажакни барпо этишнинг муҳим калитидир”, — дея таъкидлайди директор.
Рассом ўз асарларида турли манбалар — тарихий ёзмалар, илмий тадқиқотлар, миниатюралар ва маданий ёдгорликларга таяниб иш олиб боради. Унинг ишларида портрет аниқлиги рамзий муҳит билан уйғунлашиб, ягона бадиий макон яратилади. Шунингдек, кўргазмада тарихий меъморий мажмуаларни тиклашга бағишланган асарлар ҳам намойиш этилди.
© Sputnik / Бахром ХатамовМасъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холовнинг Алп Турон изидан кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Масъуд Холовнинг "Алп Турон изидан" кўргазмаси
Масъуд Холов учун ўтмиш — илҳом манбаи, ижодий тафаккурни шакллантирувчи муҳим омилдир. Унинг асарлари орқали тарих ва замон ўртасида ўзига хос мулоқот вужудга келади.
Янгиликлар лентаси
0