Россия ва Беларусь “Союзний” телеканалини ишга туширди
Россия ва Беларусь “Союзний” телеканалини ишга туширди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Беларусь янги “Союзний” телеканалини ишга туширди. У 1 апрелдан эфирга чиқди, “БелРос” ўрнига келди ва 24/7 режимида ТВ, ОТТ ва интернет платформалари орқали намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия ва Беларусь янги “Союзний” (Иттифоқ) телеканалини ишга туширди — у бугун, 1 апрелдан эфирга узатила бошлади.Янги канал “БелРос” телеканали ўрнига келди. У Россия ва Беларусда 24/7 режимида эфир қилади ҳамда кабель ва сунъий йўлдош телевидениеси, ОТТ-платформалар, шунингдек, интернет орқали томошабинларга етказилади. Канал ВК, VK Видео, VK Clips, “Одноклассники”, MAX, Telegram ва бошқа рақамли майдончаларда ҳам мавжуд бўлади.Медиа-компаниянинг таъкидлашича, янги лойиҳанинг асосий ғояси — Иттифоқ давлатини қуруқ сиёсий ёки институционал лойиҳа сифатида эмас, балки кундалик ҳаётнинг бир қисми сифатида кўрсатиш. Шу боис томошабин эфирдаги жараёнларни четдан кузатувчи эмас, балки иштирокчи сифатида ҳис қилиши кутилмоқда.“Союзний” эфиридан сиёсат ва иқтисоддан тортиб, Иттифоқ давлатида яшаётган инсонлар ҳақидаги ҳикоялар, фан ва технологиялар, саёҳат, балиқ ови, таомлар, шунингдек, рус ва белорус фильмлари ҳамда сериаллари ўрин олади. Бундан ташқари, эфир тармоғига янгиликлар, подкастлар ва таҳлилий кўрсатувлар ҳам киритилган.
У 1 апрелдан эфирга чиқди, “БелРос” ўрнига келди ва ТВ ҳамда интернет платформалари орқали 24 соат намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия ва Беларусь янги “Союзний” (Иттифоқ) телеканалини ишга туширди — у бугун, 1 апрелдан эфирга узатила бошлади.
Янги канал “БелРос” телеканали ўрнига келди. У Россия ва Беларусда 24/7 режимида эфир қилади ҳамда кабель ва сунъий йўлдош телевидениеси, ОТТ-платформалар, шунингдек, интернет орқали томошабинларга етказилади. Канал ВК, VK Видео, VK Clips, “Одноклассники”, MAX, Telegram ва бошқа рақамли майдончаларда ҳам мавжуд бўлади.
Медиа-компаниянинг таъкидлашича, янги лойиҳанинг асосий ғояси — Иттифоқ давлатини қуруқ сиёсий ёки институционал лойиҳа сифатида эмас, балки кундалик ҳаётнинг бир қисми сифатида кўрсатиш. Шу боис томошабин эфирдаги жараёнларни четдан кузатувчи эмас, балки иштирокчи сифатида ҳис қилиши кутилмоқда.
“Союзний” эфиридан сиёсат ва иқтисоддан тортиб, Иттифоқ давлатида яшаётган инсонлар ҳақидаги ҳикоялар, фан ва технологиялар, саёҳат, балиқ ови, таомлар, шунингдек, рус ва белорус фильмлари ҳамда сериаллари ўрин олади. Бундан ташқари, эфир тармоғига янгиликлар, подкастлар ва таҳлилий кўрсатувлар ҳам киритилган.
Маълумот учун, “Союзний” телеканали ва унинг шу номдаги онлайн-ресурслари “Союзная государственная медиакомпания” таркибига киради. Бу тузилма Иттифоқ давлати Олий давлат кенгаши ва Вазирлар кенгашининг 2024 йилда қабул қилинган қарорлари асосида ташкил этилган.
Медиа-компаниянинг асосий мақсади — Россия ва Беларусь ўртасида умумий ахборот маконини шакллантириш, икки мамлакат ҳаёти, интеграция жараёнлари, умумий тарих, маданият ва технологик ютуқлар ҳақида контент ишлаб чиқариш ва тарқатишдан иборат.