Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази расман очилди — сара суратлар
Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази расман очилди — сара суратлар
Sputnik Ўзбекистон
Рамазон ҳайити арафасида пойтахтда Марказий Осиёдаги энг йирик маданий-маърифий лойиҳалардан бири — Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини бошлади. Экспозициялар “Цивилизациялар, шахслар, кашфиётлар” концепцияси асосида ташкил этилган бўлиб, ташриф буюрувчиларга тарихий жараёнларни интерактив шаклда англаш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити арафасида ўз эшикларини очган мазкур мажмуа қисқа вақт ичида минглаб ташриф буюрувчиларни қабул қилди. Марказ нафақат музей, балки илмий тадқиқот, таълим ва маърифий фаолиятни ўзида мужассам этган замонавий комплекс сифатида эътироф этилмоқда.Ҳазрати Имом мажмуаси ёнидаги 10 гектар ҳудудда барпо этилган ушбу марказ Марказий Осиёнинг бой цивилизацион мероси, буюк алломаларнинг илмий кашфиётлари ва ислом маданиятини кенг ёритади. Экспозициялар “Цивилизациялар, шахслар, кашфиётлар” концепцияси асосида ташкил этилган бўлиб, ташриф буюрувчиларга тарихий жараёнларни интерактив шаклда англаш имконини беради.Айниқса, VII асрга мансуб Усмон мусҳафининг марказга жойлаштирилгани жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, замонавий кутубхона, илмий лабораториялар ва мультимедиа технологиялари билан жиҳозланган кўргазма заллари марказнинг инновацион салоҳиятини намоён этмоқда.Мутахассисларнинг таъкидлашича, марказ нафақат миллий меросни сақлаш, балки уни халқаро миқёсда тарғиб этишда ҳам муҳим ўрин тутади. Қисқа вақт ичида у халқаро экспертлар ва сайёҳлар диққатини жалб этиб, Ўзбекистоннинг маданий дипломатиясида янги босқични бошлаб берди.
Рамазон ҳайити арафасида пойтахтда Марказий Осиёдаги энг йирик маданий-маърифий лойиҳалардан бири — Ислом цивилизацияси маркази иш бошлади.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити арафасида ўз эшикларини очган мазкур мажмуа қисқа вақт ичида минглаб ташриф буюрувчиларни қабул қилди. Марказ нафақат музей, балки илмий тадқиқот, таълим ва маърифий фаолиятни ўзида мужассам этган замонавий комплекс сифатида эътироф этилмоқда.
Ҳазрати Имом мажмуаси ёнидаги 10 гектар ҳудудда барпо этилган ушбу марказ Марказий Осиёнинг бой цивилизацион мероси, буюк алломаларнинг илмий кашфиётлари ва ислом маданиятини кенг ёритади. Экспозициялар “Цивилизациялар, шахслар, кашфиётлар” концепцияси асосида ташкил этилган бўлиб, ташриф буюрувчиларга тарихий жараёнларни интерактив шаклда англаш имконини беради.
“Бу марказ аждодларимиз меросини нафақат асраш, балки уни бутун дунёга етказишга хизмат қиладиган ноёб илм-маърифат масканига айланди”.
Айниқса, VII асрга мансуб Усмон мусҳафининг марказга жойлаштирилгани жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, замонавий кутубхона, илмий лабораториялар ва мультимедиа технологиялари билан жиҳозланган кўргазма заллари марказнинг инновацион салоҳиятини намоён этмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, марказ нафақат миллий меросни сақлаш, балки уни халқаро миқёсда тарғиб этишда ҳам муҳим ўрин тутади. Қисқа вақт ичида у халқаро экспертлар ва сайёҳлар диққатини жалб этиб, Ўзбекистоннинг маданий дипломатиясида янги босқични бошлаб берди.