Ўзбекистонда 14 та “яшил” техникум очилади, 10 минг қадам дастури қайта тикланади

© Информационная служба Госкомприроды Республики УзбекистанПосадка саженцев в Республиканской теннисной школе олимпийского резерва
Посадка саженцев  в Республиканской теннисной школе олимпийского резерва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Oбуна бўлиш
Янги қарорга мувофиқ, ҳудудларда “яшил” техникумлар ташкил этилиб, иқтидорли ўқувчилар учун Экостипендия жорий қилинади, 1 майдан эса “10 минг қадам пиёда” тажрибаси қайта ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланди. Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.
Қарорнинг асосий мақсадларидан бири — 2026–2027 йилларда республиканинг ҳар бир ҳудудида ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган 14 та “яшил” техникум фаолиятини йўлга қўйишдир.
2026/2027 ўқув йилидан қарорда кўрсатилган таълим муассасалари “яшил” техникумлар сифатида қайта ташкил этилади. Уларда ҳудудларнинг экологик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб, соҳалар учун ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
“Яшил” техникумларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва таълим сифатини ошириш мақсадида улар Касбий таълим агентлиги билан келишилган ҳолда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктирилади.
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб “яшил” техникумларда таълим жараёни университет ишлаб чиқадиган ва Касбий таълим агентлиги тасдиқлайдиган дастурлар асосида ташкил этилади. Шунингдек, университетнинг 1-босқичида ўқитиладиган мутахассислик фанлари техникумларнинг 2-босқич дастурларига махсус курс сифатида киритилади.
“Яшил” техникумни муваффақиятли тамомлаган ва инглиз тилидан В2 даражага эга битирувчилар университет томонидан белгиланадиган ўртача балл талабидан келиб чиқиб, бакалавриатнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлади.
Қарорга кўра, “яшил” техникумларда Экостипендия ҳам таъсис этилади. Ҳар йили 10 нафаргача иқтидорли ўқувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган стипендия тўланади.
1 майдан “10 минг қадам пиёда” тажрибаси қайта тикланади, шу билан бирга “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолияти йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, 1 майдан бошлаб “Ёш эколог” кўкрак нишони ҳам жорий этилади. Унинг III даражаси мактаб ўқувчиларига, II даражаси техникум ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларига, I даражаси эса халқаро ва маҳаллий миқёсда юқори натижага эришган ёшларга берилади.

Эслатиб ўтамиз, “10 минг қадам” ташаббуси аввал ҳам амал қилган бўлиб, унда фуқаролар кун давомида 10 минг қадам юргани учун рағбатлантирилган, жумладан, ҳар куни 3 минг сўмгача пулли мукофот ҳам берилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о приоритетных общенациональных проектах в сфере экологии и охраны окружающей среды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
Иссиқхоналарни кўчириш, яшил белбоғ ва деворлар: экологик лойиҳалар маъқулланди
Янгиликлар лентаси
0