https://sputniknews.uz/20260330/tashkent-tamaraxonim-tavallud-nishonlanish-56587077.html
Тошкентда Тамарахоним таваллудининг 120 йиллиги нишонланди
Тошкентда Тамарахоним таваллудининг 120 йиллиги нишонланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Тамарахоним таваллудининг 120 йиллиги нишонланди. Концертда Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон санъаткорлари иштирок этиб, афсонавий раққоса ва қўшиқчининг бой ижодий мероси ёдга олинди.
2026-03-30T09:58+0500
2026-03-30T09:58+0500
2026-03-30T12:22+0500
маданият
ўзбекистон
концерт
қўшиқ ва рақс ансамбли
россия
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1e/56585697_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_04ee46aa227890be8010bda38905c686.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида атоқли санъаткор Тамарахонимнинг 120 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди.Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.Концерт Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон санъаткорлари, раққослар ва созандаларни бирлаштирди. Унда М.Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли, Алишер Навоий номидаги ДАБТ санъаткорлари, “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли, Ўзбекистон давлат филармонияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ёшлар хори, Н.С.Надеждина номидаги “Берёзка” давлат академик хореография ансамбли (Россия) ва Тожикистон давлат филармонияси иштирок этди.Кеча дастуридан халқ рақслари ва мусиқий асарлар, жумладан, Тамарахоним репертуаридан намуналар ўрин олди. Барча чиқишлар ҳужжатли хроникалар ҳамда санъаткорнинг ҳаёти ва ижод йўлидаги муҳим босқичлар ҳақидаги ҳикоялар билан уйғунлаштирилди.Концертда Тамарахонимнинг набираси, рассом ва ҳайкалтарош Айдан Салоҳова ҳамда чеваралари иштирок этди.Шунингдек, у Тамарахоним анъаналари ва мактаби давом этишига умид билдирганини таъкидлади.Тамарахоним уй-музейи илмий ходими Шоиста Алиева ҳам ўз хотиралари билан ўртоқлашди.Тамарахоним ижоди мусиқа ва рақс бирлигининг рамзига айланган, жаҳон халқлари асарларини қамраб олган бой репертуари эса миллий маданиятни халқаро майдонда тарғиб қилишда муҳим ўрин тутган.
https://sputniknews.uz/20220508/tamaraxonim-tufayli-ikkinchi-jahon-urushi-paytida-qanday-qilib-tank-yasashgan-24436035.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1e/56585697_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_70971c5e1441975cd2fd3244934da3fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тамарахоним, тамара ханум, тамарахоним 120 йил, тошкент, алишер навоий театри, концерт, маданий мерос, ўзбекистон маданияти, айдан салоҳова, шоиста алиева, элмира тухватуллина, баҳор ансамбли
тамарахоним, тамара ханум, тамарахоним 120 йил, тошкент, алишер навоий театри, концерт, маданий мерос, ўзбекистон маданияти, айдан салоҳова, шоиста алиева, элмира тухватуллина, баҳор ансамбли
Тошкентда Тамарахоним таваллудининг 120 йиллиги нишонланди
09:58 30.03.2026 (янгиланди: 12:22 30.03.2026) Эксклюзив
29 март 1906 йилда таваллуд топган афсонавий раққоса, қўшиқчи ва актриса Тамарахонимнинг 120 йиллигига бағишланган кечада унинг ўзбек санъатини жаҳонга танитишдаги улкан ҳиссаси эътироф этилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида атоқли санъаткор Тамарахонимнинг 120 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди.Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Концерт Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон санъаткорлари, раққослар ва созандаларни бирлаштирди.
Унда М.Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли, Алишер Навоий номидаги ДАБТ санъаткорлари, “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли, Ўзбекистон давлат филармонияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ёшлар хори, Н.С.Надеждина номидаги “Берёзка” давлат академик хореография ансамбли (Россия) ва Тожикистон давлат филармонияси иштирок этди.
Кеча дастуридан халқ рақслари ва мусиқий асарлар, жумладан, Тамарахоним репертуаридан намуналар ўрин олди. Барча чиқишлар ҳужжатли хроникалар ҳамда санъаткорнинг ҳаёти ва ижод йўлидаги муҳим босқичлар ҳақидаги ҳикоялар билан уйғунлаштирилди.
Концертда Тамарахонимнинг набираси, рассом ва ҳайкалтарош Айдан Салоҳова ҳамда чеваралари иштирок этди.
"Тамарахоним мен ҳаётда кўрган энг қувноқ инсон эди. Кичкиналигимда саҳна ортида кўп бўлардим ва унинг барча рақсларини кўрардим", - деди Салоҳова журналистлар билан суҳбатда.
Шунингдек, у Тамарахоним анъаналари ва мактаби давом этишига умид билдирганини таъкидлади.
Тамарахоним уй-музейи илмий ходими Шоиста Алиева ҳам ўз хотиралари билан ўртоқлашди.
"Мен Тамарахонимнинг ўзи билан ишлаганман. Ҳозирда реконструкция қилинаётган музейни биргаликда очдик, уни 18 май куни очишни режалаштирмоқдамиз. Бутун дунёда Тамарахонимдек шахс йўқ ва бу бизнинг ютуғимиз, уни асраб-авайлашимиз керак", - деди у.
Тамарахоним ижоди мусиқа ва рақс бирлигининг рамзига айланган, жаҳон халқлари асарларини қамраб олган бой репертуари эса миллий маданиятни халқаро майдонда тарғиб қилишда муҳим ўрин тутган.
"Бу санани миннатдорлик билан, ёрқин нишонлаётганимиз жуда яхши. Чунки Тамарахоним - афсонавий аёл. У нафақат раққоса, балки ўзбек санъатининг шаклланиши ва юксалишига улкан ҳисса қўшган буюк маданият арбобидир. У Марғилонда, арман оиласида туғилиб, ўзбек халқининг кодини, ДНКсини ўзига сингдирди ва мамлакатимизни бутун дунёга машҳур қилди", - дея концертдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди таниқли журналист Эльмира Тухватуллина.