https://sputniknews.uz/20260329/ukraine-asirlar-hikoyalar-56578000.html
Украинада аслида ҳалок бўлган бедараклар, 1945 йилги рациялар, пул ювиш —асирлар ҳикоялари
Украинада аслида ҳалок бўлган бедараклар, 1945 йилги рациялар, пул ювиш —асирлар ҳикоялари
Sputnik Ўзбекистон
УҚКнинг 100-алоҳида механизатсиялашган бригадасида бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган ҳарбийларнинг 90 фоизи ҳалок бўлгани айтилди. Асирлар Германияда эски рациялар билан ўқитилганини ҳам даъво қилди.
2026-03-29T12:11+0500
2026-03-29T12:11+0500
2026-03-29T12:11+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
дунё янгиликлари
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33546936_0:231:2500:1638_1920x0_80_0_0_691cc1a62ddc84496e43a6d543ea5a21.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг 100-алоҳида механизатсиялашган бригадасида бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган ҳарбийларнинг 90 фоизи амалда ҳалок бўлган. Бу ҳақда ушбу бригадада хизмат қилган асир Владислав Гуня РИА Новостига маълум қилди.Гунянинг айтишича, ушбу бўлинма қўмондонлиги аскарларни амалда муқаррар ўлимга юбормоқда.Шунингдек, Гуня Германияда ўқиш пайтида украиналик ҳарбийлар эски, 1945-йилги русумдаги рациялардан фойдаланганини айтди.Унинг қўшимча қилишича, Германиядаги тайёргарлик жиддий ҳарбий машғулотдан кўра енгил жисмоний машқлар билан "дам олиш"ни эслатган.Гунянинг сўзларига кўра, Европада украиналик ҳарбийларни ўқитишдан кўзланган асосий мақсад тайёргарлик эмас, балки ажратилган маблағларни ўзлаштириш бўлган.2025 йил март ойида Олий Рада депутати Анна Скороход хорижга ўқишга юборилган украиналик ҳарбийлардан айримлари урушда қатнашишни истамагани учун орқага қайтмаётганини айтган эди.Жорий йилнинг март ойида эса Украина Бош штаби вакили кўплаб қочқинлик ҳолатлари фонида хорижда ҳарбийларни ўқитиш қисқартирилганини маълум қилди.Яна бир асир — Дмитрий Литвин РИА Новостига фронт ортидаги позициялардан жанговар тўқнашув чизиғига боришдан бош тортган украиналик ҳарбийлар отиб ташланаётганини айтди.Литвин тасодифий қотиллик учун 7,5 йилга қамалган, кейинроқ у қамоқда УҚКнинг "Да Винчи" биринчи алоҳида ҳужум полки билан шартнома имзолаган.Унинг сўзларига кўра, гуруҳидаги ҳарбийлардан бири фронт ортида қолиб, олдинги чизиққа боришдан бош тортган. Бу ҳарбийнинг кейинги тақдири ҳақида сўралганда, Литвин уни ҳамкасблари "йўқ қилиб юборишган"ини айтди.Бундан ташқари, Россия хавфсизлик кучларидаги манба РИА Новостига мажбурий сафарбар қилинган украиналикларнинг қариндошлари уларни хавфсиз таслим қилиш бўйича келишиб олиш учун Россия махсус хизматлари билан боғланишга уринаётганини айтди.Унинг қўшимча қилишича, айрим ҳолатларда қариндошлар ҳарбий комиссариат ва Украина Қуролли кучлари объектларининг координаталарини ҳам узатмоқда.
https://sputniknews.uz/20260318/ukraine-asir-hikoya-56347747.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33546936_14:0:2237:1667_1920x0_80_0_0_fcbb9090a3d6923016c40902649c1024.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина қуролли кучлари, уқк, бедарак йўқолганлар, ҳалок бўлган ҳарбийлар, германия, европа, 1945 йилги рациялар, ҳарбий тайёргарлик, пул ювиш, риа новости, украина, россия
украина қуролли кучлари, уқк, бедарак йўқолганлар, ҳалок бўлган ҳарбийлар, германия, европа, 1945 йилги рациялар, ҳарбий тайёргарлик, пул ювиш, риа новости, украина, россия
Украинада аслида ҳалок бўлган бедараклар, 1945 йилги рациялар, пул ювиш —асирлар ҳикоялари
Владислав Гунянинг айтишича, 100-омбрда бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган ҳарбийларнинг аксарияти амалда ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг 100-алоҳида механизатсиялашган бригадасида бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган ҳарбийларнинг 90 фоизи амалда ҳалок бўлган. Бу ҳақда ушбу бригадада хизмат қилган асир Владислав Гуня РИА Новостига
маълум қилди.
"Ҳозир 100-омбрда бедарак йўқолганлар энг кўп. Агар сен бедарак йўқолганлар рўйхатига тушган бўлсанг, демак, 90 фоиз ҳолатда сен аллақачон “200”сан (ҳалок бўлган - таҳр)", — деди у.
Гунянинг айтишича, ушбу бўлинма қўмондонлиги аскарларни амалда муқаррар ўлимга юбормоқда.
Шунингдек, Гуня Германияда ўқиш пайтида украиналик ҳарбийлар эски, 1945-йилги русумдаги рациялардан фойдаланганини айтди.
"У ерда, Германияда, 1945 йилги рациялар бор эди. Телефонист юради: бир тирсагида антенна, иккинчи тирсагида ҳам антенна, орқасида яна иккита антенна. Чемоданга ўхшаган қурилма, гаплашиш учун эса трубка. Мана шундай техника билан ўқитишди", — деди асир.
Унинг қўшимча қилишича, Германиядаги тайёргарлик жиддий ҳарбий машғулотдан кўра енгил жисмоний машқлар билан "дам олиш"ни эслатган.
Гунянинг сўзларига кўра, Европада украиналик ҳарбийларни ўқитишдан кўзланган асосий мақсад тайёргарлик эмас, балки ажратилган маблағларни ўзлаштириш бўлган.
"Бу таълимнинг мақсади — шунчаки "пул ювиш". Европа пул ажратди, уни қаергадир тиқиш керак эди, мана, шунинг учун турли курсларни ўйлаб топишди. Билишимча, бир аскарнинг бир ойлик машғулоти учун 10 минг евро ажратилган", — деди у.
2025 йил март ойида Олий Рада депутати Анна Скороход хорижга ўқишга юборилган украиналик ҳарбийлардан айримлари урушда қатнашишни истамагани учун орқага қайтмаётганини айтган эди.
Жорий йилнинг март ойида эса Украина Бош штаби вакили кўплаб қочқинлик ҳолатлари фонида хорижда ҳарбийларни ўқитиш қисқартирилганини маълум қилди.
Яна бир асир — Дмитрий Литвин РИА Новостига фронт ортидаги позициялардан жанговар тўқнашув чизиғига боришдан бош тортган украиналик ҳарбийлар отиб ташланаётганини айтди.
Литвин тасодифий қотиллик учун 7,5 йилга қамалган, кейинроқ у қамоқда УҚКнинг "Да Винчи" биринчи алоҳида ҳужум полки билан шартнома имзолаган.
Унинг сўзларига кўра, гуруҳидаги ҳарбийлардан бири фронт ортида қолиб, олдинги чизиққа боришдан бош тортган. Бу ҳарбийнинг кейинги тақдири ҳақида сўралганда, Литвин уни ҳамкасблари "йўқ қилиб юборишган"ини айтди.
"Бу энди якка ҳолат эмас. Бундай отиб ташлашлар ҳақида ҳамма гапиряпти. Бу амалиёт аллақачон қўлланяпти", — деди Литвин.
Бундан ташқари, Россия хавфсизлик кучларидаги манба РИА Новостига мажбурий сафарбар қилинган украиналикларнинг қариндошлари уларни хавфсиз таслим қилиш бўйича келишиб олиш учун Россия махсус хизматлари билан боғланишга уринаётганини айтди.
"Мажбурий сафарбар қилинган ҳарбий хизматчиларнинг қариндошлари отаси ёки ўғли “буслаштирилгани”дан сўнг деярли дарҳол Россия махсус хизматлари билан алоқага чиқиб, уни хавфсиз тарзда асирга топшириш имконини излай бошлайди", — деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг қўшимча қилишича, айрим ҳолатларда қариндошлар ҳарбий комиссариат ва Украина Қуролли кучлари объектларининг координаталарини ҳам узатмоқда.