https://sputniknews.uz/20260329/mirziyoev-muhammad-bin-salmon-muhokama-56583688.html
Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Яқин Шарқдаги кескин вазиятни муҳокама қилди
Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Яқин Шарқдаги кескин вазиятни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан телефонда Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди. Ўзбекистон Подшоҳлик билан бирдамлигини билдириб, умрадаги фуқароларга яратилаётган шароит учун миннатдорлик изҳор этди.
2026-03-29T20:06+0500
2026-03-29T20:06+0500
2026-03-29T20:06+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
телефон мулоқоти
саудия арабистони
ўзбекистон
ҳаж
умра
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4afaec22e65a3524aaa86a6c84126bd7.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Суҳбатда Яқин Шарқдаги кескин вазият ва қарама-қаршиликлар кучайиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётгани қайд этилди. Томонлар эскалациянинг олдини олиш ва вазиятни барқарорлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.Шунингдек, президент ҳозир Саудия Арабистонида Умра амалларини бажараётган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд шаҳзодага миннатдорлик билдирди.Муҳаммад бин Салмон Ўзбекистон президентининг самимий қўллаб-қувватловини юксак баҳолади. Томонлар икки ва кўп томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун олий даражадаги мулоқотлар ва қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
https://sputniknews.uz/20260313/saidov-yaqin-sharq-56254329.html
саудия арабистони
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9d2adb0eba850f40f8882abfc18786e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, муҳаммад бин салмон, саудия арабистони, ўзбекистон, яқин шарқ, тошкент, ар-риёд, умра, подшоҳ салмон, телефон мулоқоти
шавкат мирзиёев, муҳаммад бин салмон, саудия арабистони, ўзбекистон, яқин шарқ, тошкент, ар-риёд, умра, подшоҳ салмон, телефон мулоқоти
Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Яқин Шарқдаги кескин вазиятни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Салмон билан телефон мулоқотида Саудияда умра амалларини бажараётган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган амалий ёрдамни юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Суҳбатда Яқин Шарқдаги кескин вазият ва қарама-қаршиликлар кучайиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётгани қайд этилди. Томонлар эскалациянинг олдини олиш ва вазиятни барқарорлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
Давлат раҳбари бундай синовли кунларда Ўзбекистон Саудия Арабистони раҳбарияти ва халқи билан бирдам эканини билдириб, Подшоҳликнинг вазмин ва оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашини қайд этди.
Шунингдек, президент ҳозир Саудия Арабистонида Умра амалларини бажараётган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд шаҳзодага миннатдорлик билдирди.
Муҳаммад бин Салмон Ўзбекистон президентининг самимий қўллаб-қувватловини юксак баҳолади. Томонлар икки ва кўп томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун олий даражадаги мулоқотлар ва қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.