https://sputniknews.uz/20260328/zelenskiy-xavfsizlik-kafolati-sifatida-yadro-quroli-talab-qildi-56563551.html
Зеленский хавфсизлик кафолати сифатида ядро қуроли талаб қилди
Зеленский хавфсизлик кафолати сифатида ядро қуроли талаб қилди
Sputnik Ўзбекистон
Украина хавфсизлик кафолатлари ядро қуроли ва НАТОга аъзо бўлишни ўз ичига олиши керак - Зеленский. 28.03.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-03-28T12:23+0500
2026-03-28T12:23+0500
2026-03-28T12:23+0500
россия
украина
ядро қуроли
британия
франция
бомба
атом бомбаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/14/55846810_0:72:800:522_1920x0_80_0_0_cb278ac01224e9e1da206a357840ff27.jpg
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Украина учун хавфсизлик кафолатлари ядровий қурол ларни топширишни ўз ичига олиши керак, деб таъкидлайди Владимир Зеленский.Киев режими раҳбари ўз сўзларини ядровий қуролга эга бўлган давлатни мағлуб этишнинг иложи йўқлигини билан оқлади.Март ойи бошида Париж ва Лондон Киевга ядровий бомба ёки ҳеч бўлмаганда "ифлос" бомбани топширишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бундай қуроллардан бири сифатида TN75 - сув ости кемасидан учирилган баллистик ракетанинг кичик ўлчамли жанговар каллаги кўриб чиқилаётгани айтилган эди. Лекин бундай амалиёт халқаро ҳуқуқни бузади, шунинг учун европаликлар буни гўё Украинанинг ўзи бундай қуролни ишлаб чиқаргандек кўрсатишни хоҳлаётгани маълум бўлган эди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, Россия ўзининг кейинги қадамларида бу маълумотларни ҳисобга олади. Можароларни ҳал қилиш бўйича музокаралар давомида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Украинанинг оммавий қирғин қуролларини сотиб олиши улардан тўғридан-тўғри фойдаланишга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.Давлат Думасининг Халқаро ишлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Вячеслав Никонов бир кун олдин парламент аъзолари Вашингтонга ташрифи давомида америкалик ҳамкасблари билан ядровий қуролларни тарқатмаслик масаласини муҳокама қилишганига аниқлик киритди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/14/55846810_5:0:796:593_1920x0_80_0_0_74594ab18e7702bdafdb8230ea623806.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, ядро қуроли, британия, франция, бомба, атом бомбаси
россия, украина, ядро қуроли, британия, франция, бомба, атом бомбаси
Зеленский хавфсизлик кафолати сифатида ядро қуроли талаб қилди
Украина хавфсизлик кафолатлари ядро қуроли ва НАТОга аъзо бўлишни ўз ичига олиши керак - Зеленский.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Украина учун хавфсизлик кафолатлари ядровий қурол ларни топширишни ўз ичига олиши керак, деб таъкидлайди Владимир Зеленский.
"Улар бизга: Биз сизга НАТОга аъзоликни ва ядро қуролларни берамиз - дейишлари керак", - деб унинг сўзларидан иқтибос келтирди Strana.ua.
Киев режими раҳбари ўз сўзларини ядровий қуролга эга бўлган давлатни мағлуб этишнинг иложи йўқлигини билан оқлади.
Март ойи бошида Париж ва Лондон Киевга ядровий бомба ёки ҳеч бўлмаганда "ифлос" бомбани топширишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бундай қуроллардан бири сифатида TN75 - сув ости кемасидан учирилган баллистик ракетанинг кичик ўлчамли жанговар каллаги кўриб чиқилаётгани айтилган эди. Лекин бундай амалиёт халқаро ҳуқуқни бузади, шунинг учун европаликлар буни гўё Украинанинг ўзи бундай қуролни ишлаб чиқаргандек кўрсатишни хоҳлаётгани маълум бўлган эди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, Россия ўзининг кейинги қадамларида бу маълумотларни ҳисобга олади. Можароларни ҳал қилиш бўйича музокаралар давомида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Украинанинг оммавий қирғин қуролларини сотиб олиши улардан тўғридан-тўғри фойдаланишга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Давлат Думасининг Халқаро ишлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Вячеслав Никонов бир кун олдин парламент аъзолари Вашингтонга ташрифи давомида америкалик ҳамкасблари билан ядровий қуролларни тарқатмаслик масаласини муҳокама қилишганига аниқлик киритди.