Тошкентда МДУ филиалининг 20 йиллиги нишонланди

© SputnikМинистр высшего образования Республики Узбекистан Конгратбай Шарипов на мероприятии, посвященном 20-летию открытия филиала МГУ в Ташкенте
Министр высшего образования Республики Узбекистан Конгратбай Шарипов на мероприятии, посвященном 20-летию открытия филиала МГУ в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2026
Oбуна бўлиш
МДУ Тошкент филиали МОсква Давлат университетининг энг йирик хорижий филиали ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тошкентда МДУ (МГУ) филиалининг 20 йиллиги нишонланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Тадбирда сўзга чиққан Олий таълим, фан ва инновация вазири Қонгратбай Шарипов айтишига кўра Ўзбекистон ёшларида Россия университетларида ўқишга қизиқиш ортиб бормоқда.
"Ҳозирда Ўзбекистонда Россиянинг етакчи университетларининг 15 та филиали муваффақиятли фаолият юритмоқда. Улардан 11 таси 2018-2025 йиллар оралиғида очилган. Ушбу Россия филиалларида жами 9000 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда ва 435 нафар профессор-ўқитувчилар ишлайди", - деди у.

МДУ Тошкент филиали

М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг (МГУ) Тошкент филиали 2006 йил 24 февралда ПҚ-290 сонли қарори асосида ташкил этилган. Олийгоҳ филиали Тошкент шаҳри Амир Темур шоҳ кўчаси 22-уйда жойлашган.
Ҳозирда университетда Амалий математика ва информатика, Психология, Менежмент, Филология, Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар ҳамда Ўқитувчиларни тайёрлаш каби факультетларда тахминан 1000 нафар бакалавр талабалари таҳсил олмоқда. 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб 21 нафар талаба таҳсил олаётган Сиёсатшунослик бўйича янги магистратура дастури ишга туширилди.

Ўтган 20 йил ичида 1500 дан ортиқ талаба Москва давлат университетида бакалавр ва магистр даражаларини олди. МГУ ректори ва академик В.A. Садовничий бир неча бор Тошкент филиалига ташриф буюриб, ўқув шароитлари ва жараёнини синчковлик билан ўрганиб чиқди ва фойдали тавсиялар берди. У профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан суҳбатлашди, эришилган ютуқлардан мамнунлигини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0