Улар орасида Евроосиё технологик платформаларининг шаклланиши ва фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор ҳам бор. 27.03.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакатлар Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида 8 та ҳужжатни тасдиқлади.Хусусан, имзоланган ҳужжатлар орасида Евроосиё технологик платформаларининг шаклланиши ва фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда саноат тармоқларида қўшма кооперация лойиҳаларини танлаш тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ва уларни ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан амалга оширишда молиявий кўмаклашиш тўғрисидаги қарор бор.Бундан ташқари, "ЕОИИга аъзо давлатлардаги макроиқтисодий вазият ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича таклифлар тўғрисида" ва "ЕОИИга аъзо давлатларнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги биргаликдаги ҳаракатлари дастури тўғрисида"ги фармойишлар тасдиқланди.Шунингдек, Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида фармойиш имзоланди.Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро йиғилиши кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтди. Унда ташкилот ҳузурида кузатувчи давлат сифатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Улар орасида Евроосиё технологик платформаларининг шаклланиши ва фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакатлар Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида 8 та ҳужжатни тасдиқлади.
Хусусан, имзоланган ҳужжатлар орасида Евроосиё технологик платформаларининг шаклланиши ва фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда саноат тармоқларида қўшма кооперация лойиҳаларини танлаш тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ва уларни ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан амалга оширишда молиявий кўмаклашиш тўғрисидаги қарор бор.
Бундан ташқари, "ЕОИИга аъзо давлатлардаги макроиқтисодий вазият ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича таклифлар тўғрисида" ва "ЕОИИга аъзо давлатларнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги биргаликдаги ҳаракатлари дастури тўғрисида"ги фармойишлар тасдиқланди.
Шунингдек, Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида фармойиш имзоланди.
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро йиғилиши кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтди. Унда ташкилот ҳузурида кузатувчи давлат сифатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.