https://sputniknews.uz/20260326/xiyobon-yangilash-aholi-takliflar-inobat-olinish-56521980.html
Ҳокимлик: Амир Темур хиёбонини янгилашда аҳоли таклифлари инобатга олинади
Ҳокимлик: Амир Темур хиёбонини янгилашда аҳоли таклифлари инобатга олинади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳокимлиги Амир Темур хиёбонида олиб борилаётган ишлар косметик тусда эканини билдирди. Улар байрам тадбирларига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда, модернизация таклифлари эса кейинроқ кўриб чиқилади.
2026-03-26T14:59+0500
2026-03-26T14:59+0500
2026-03-26T15:14+0500
ўзбекистон
жамият
тошкент
ҳокимият
амир темур хиёбони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54916674_0:0:1332:750_1920x0_80_0_0_e924f6994ee7e7a5453fae42a94bb431.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Амир Темур хиёбони ҳудудида айни пайтда олиб борилаётган ишлар фақат косметик тусга эга бўлиб, байрам тадбирларига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Аввалроқ ҳокимлик томонидан эълон қилинган реконструкция режаси жамоатчилик, шунингдек, архитектура ва урбанистика соҳаси мутахассислари эътиборини тортган эди.Шу билан бирга, пойтахт ҳокимлиги шаҳарсозликнинг замонавий ёндашувларига мос пиёдалар инфратузилмасини ривожлантириш ғояларига содиқ қолишини таъкидлади. Қайд этилишича, илгари сурилган ташаббуслар Амир Темур хиёбони ва унга туташ кўчаларни келгусида модернизация қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда инобатга олинади.
https://sputniknews.uz/20260122/tashkent-navroz-buz-bozor-rekonstruktsiya-55152784.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54916674_72:0:1256:888_1920x0_80_0_0_880cb15f6bd32d313563f40eac06bea6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
амир темур хиёбони, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги, косметик ишлар, реконструкция, байрам тадбирлари, пиёдалар инфратузилмаси, урбанистика, архитектура, модернизация
амир темур хиёбони, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги, косметик ишлар, реконструкция, байрам тадбирлари, пиёдалар инфратузилмаси, урбанистика, архитектура, модернизация
Ҳокимлик: Амир Темур хиёбонини янгилашда аҳоли таклифлари инобатга олинади
14:59 26.03.2026 (янгиланди: 15:14 26.03.2026) Хиёбондаги ишлар ҳозирча ҳудудни тартибга келтириш билан чекланади, келиб тушган таклифлар хиёбон ва унга туташ кўчаларни келгусида модернизация лойиҳаларини ишлаб чиқишда инобатга олинади.
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Амир Темур хиёбони ҳудудида айни пайтда олиб борилаётган ишлар фақат косметик тусга эга бўлиб, байрам тадбирларига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Аввалроқ ҳокимлик томонидан эълон қилинган реконструкция режаси жамоатчилик, шунингдек, архитектура ва урбанистика соҳаси мутахассислари эътиборини тортган эди.
Ҳокимликка кўра, хиёбонни пиёдалар учун қулайроқ қилиш, ерусти ўтиш йўлакларини барпо этиш, йўлнинг қатнов қисмини қисқартириш ва янги жамоат жойларини яратишга доир таклифлар синчковлик билан ўрганиб чиқилган.
Шу билан бирга, пойтахт ҳокимлиги шаҳарсозликнинг замонавий ёндашувларига мос пиёдалар инфратузилмасини ривожлантириш ғояларига содиқ қолишини таъкидлади. Қайд этилишича, илгари сурилган ташаббуслар Амир Темур хиёбони ва унга туташ кўчаларни келгусида модернизация қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда инобатга олинади.