https://sputniknews.uz/20260326/uzbekistan-aprel-ozgarish-56516600.html
Нақдсиз тўлов, ипотека ва жарима баллари: Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради
Нақдсиз тўлов, ипотека ва жарима баллари: Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради
Sputnik Ўзбекистон
1 апрелдан Ўзбекистонда айрим тўловлар нақдсиз шаклга ўтади, ипотека шартлари ўзгаради, жарима баллари тизими жорий этилади, давлат тиббиёт муассасалари эса беш кунлик иш ҳафтасига ўтади.
2026-03-26T12:19+0500
2026-03-26T12:19+0500
2026-03-26T12:40+0500
жамият
ўзбекистон
қонунчилик
ўзгаришлар
нималар ўзгаради
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1a/56516432_0:225:1024:801_1920x0_80_0_0_c82af944842cd5adf9e9cd732ddc9797.png
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. 2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга киради. Қуйида асосий ўзгаришлар келтирилган.Айрим тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади. Булар қаторига кўчмас мулк ва айрим транспорт воситалари олди-сотдиси, давлат хизматлари, электр, газ ва сув учун тўловлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари хариди, АЁҚШ ва "электрозаправка" хизматлари, шунингдек, қиймати 25 миллион сўмдан юқори товар ва хизматлар киради.Ипотека олиш шартлари ҳам ўзгаради. Бюджет ресурслари ҳисобидан ипотека кредитлари расмий даромадга эга фуқароларга, шунингдек охирги бир йил ичида ихтиёрий ижтимоий солиқни тўлиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ажратилади.Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади. Бунда муассасалар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш тартиби сақланади.Ҳимоя ордери берилган аёлларнинг телефонига уларнинг розилиги билан тазйиқ ва зўравонлик ҳақида зудлик билан хабар бериш имконини берувчи my.ihma.uz иловаси ўрнатилади.Киберхавфсизлик соҳасида: давлат органлари ва ташкилотларида киберхавфсизликни таъминлаш учун бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда бюджет доирасидаги зарур маблағлар йўналтирилади.Ер ва мол-мулк солиғидан 1 миллион сўмдан ортиқ қарзи бор фуқаролар учун электр тўловига чеклов қўйиш механизми 16 апрелдан Наманган вилоятида эксперимент тарзида ишга туширилади.
https://sputniknews.uz/20260101/birinchi-yanvardan-nimalar-54592936.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1a/56516432_0:129:1024:897_1920x0_80_0_0_9d1df1ee806340baed3e2e4485f9baea.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
1 апрел 2026, ўзбекистон, қонунчиликдаги ўзгаришлар, нақдсиз тўловлар, ипотека кредити, жарима баллари, давлат тиббиёт муассасалари, беш кунлик иш ҳафтаси, my.ihma.uz, sos чақирув, солиқ қарзи
1 апрел 2026, ўзбекистон, қонунчиликдаги ўзгаришлар, нақдсиз тўловлар, ипотека кредити, жарима баллари, давлат тиббиёт муассасалари, беш кунлик иш ҳафтаси, my.ihma.uz, sos чақирув, солиқ қарзи
Нақдсиз тўлов, ипотека ва жарима баллари: Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради
12:19 26.03.2026 (янгиланди: 12:40 26.03.2026) 1 апрелдан Ўзбекистонда айрим тўловлар нақдсиз шаклга ўтади, ипотека шартлари ўзгаради, жарима баллари тизими жорий этилади, давлат тиббиёт муассасалари эса беш кунлик иш ҳафтасига ўтади.
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. 2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга киради. Қуйида асосий ўзгаришлар келтирилган.
Айрим тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади. Булар қаторига кўчмас мулк ва айрим транспорт воситалари олди-сотдиси, давлат хизматлари, электр, газ ва сув учун тўловлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари хариди, АЁҚШ ва "электрозаправка" хизматлари, шунингдек, қиймати 25 миллион сўмдан юқори товар ва хизматлар киради.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади.
Ипотека олиш шартлари ҳам ўзгаради. Бюджет ресурслари ҳисобидан ипотека кредитлари расмий даромадга эга фуқароларга, шунингдек охирги бир йил ичида ихтиёрий ижтимоий солиқни тўлиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ажратилади.
Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади. Бунда муассасалар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш тартиби сақланади.
Ҳимоя ордери берилган аёлларнинг телефонига уларнинг розилиги билан тазйиқ ва зўравонлик ҳақида зудлик билан хабар бериш имконини берувчи my.ihma.uz иловаси ўрнатилади.
Аҳоли маҳалладаги дарахтлар ўсиб турган, ўрмон фондига кирмайдиган ер майдонларини бошқа мақсадга ажратиш ёки олиб қўйишга қарши ташаббус кўрсатиш механизми ишга тушади. Бунинг учун ҳудуд аҳолисининг камида 10 фоизи розилик билдириши керак.
Киберхавфсизлик соҳасида: давлат органлари ва ташкилотларида киберхавфсизликни таъминлаш учун бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда бюджет доирасидаги зарур маблағлар йўналтирилади.
Ер ва мол-мулк солиғидан 1 миллион сўмдан ортиқ қарзи бор фуқаролар учун электр тўловига чеклов қўйиш механизми 16 апрелдан Наманган вилоятида эксперимент тарзида ишга туширилади.