ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. АҚШнинг Эронга қарши эҳтимолий қуруқликдаги операцияси Вашингтон учун катта йўқотишларга олиб келади. Ушбу баёнотни Эрон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Али Жаҳоншоҳий берди.Аввалроқ "New York Times" Пентагоннинг исми ошкор этилмаган вакилларига таяниб, АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эрон нефть экспортининг асосий марказларидан бири бўлган Харг оролини эгаллаш учун 82-ҳаво-десант дивизияси десантчиларини жалб қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ҳам Вашингтоннинг бундай қадами АҚШнинг ўзи учун фалокатли оқибатларга олиб келишини айтган эди.У Теҳрон АҚШнинг эҳтимолий қуруқликдаги операциясидан хавфсираяптими, деган саволга шундай жавоб қайтарган.Шунингдек Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам, агар Эрон ҳудудига бостириб киришга уриниш бўлса, ислом республикаси минтақа бўйлаб муҳим инфратузилмаларга зарба беришини айтган.Шу билан бирга, "Wall Street Journal"нинг АҚШ расмийларига таяниб ёзишича, президент Дональд Трамп Эронга қарши қуруқликдаги операцияни бошлаш тўғрисида буйруқ беришга тайёр, аммо ҳозирча бунга шошилмаяпти. Нашрнинг таъкидлашича, Трамп можарони тезроқ якунлашни истайди ва америкаликлар орасида қурбонлар кўпайишидан хавотирда.WSJ манбаларига кўра, Трамп атрофидагилар Яқин Шарқ бўйича унинг кейинги қадамини олдиндан айтиш қийинлигини тан олмоқда. Нашрнинг ёзишича, можаро чуқурлашиб борар экан, Оқ уй дипломатия йўли ва зарбаларни янада кучайтириш ўртасида иккиланиб қолган.
эрон, ақш, теҳрон, вашингтон, али жаҳоншоҳий, аббос аракчи, дональд трамп, харқ ороли, new york times, wall street journal, nbc news, қуруқликдаги операция, эрон армияси, яқин шарқ
эрон, ақш, теҳрон, вашингтон, али жаҳоншоҳий, аббос аракчи, дональд трамп, харқ ороли, new york times, wall street journal, nbc news, қуруқликдаги операция, эрон армияси, яқин шарқ
Эрон расмийлари: АҚШнинг қуруқликдан бостириб кириши Вашингтон учун фалокат бўлади
Америка матбуотида эҳтимолий ер усти операция сценарийларини муҳокама қилинаётган бир пайтда Теҳрон бундай қадам урушни кескинлаштириши ва АҚШ учун оғир оқибатларга олиб келишини айтди.
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. АҚШнинг Эронга қарши эҳтимолий қуруқликдаги операцияси Вашингтон учун катта йўқотишларга олиб келади. Ушбу баёнотни Эрон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Али Жаҳоншоҳий берди.
Аввалроқ "New York Times" Пентагоннинг исми ошкор этилмаган вакилларига таяниб, АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эрон нефть экспортининг асосий марказларидан бири бўлган Харг оролини эгаллаш учун 82-ҳаво-десант дивизияси десантчиларини жалб қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
“Қуруқликдаги уруш душман учун катта хавф туғдиради ва унга қимматга тушади”, — деди Жаҳоншоҳий.
Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ҳам Вашингтоннинг бундай қадами АҚШнинг ўзи учун фалокатли оқибатларга олиб келишини айтган эди.
“Йўқ, биз уларни кутяпмиз... Чунки биз уларга қарши тура олишимизга аминмиз ва бу улар учун катта фалокатга айланади”, — деди Арақчи NBC News телеканалига берган интервьюсида.
У Теҳрон АҚШнинг эҳтимолий қуруқликдаги операциясидан хавфсираяптими, деган саволга шундай жавоб қайтарган.
Шунингдек Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам, агар Эрон ҳудудига бостириб киришга уриниш бўлса, ислом республикаси минтақа бўйлаб муҳим инфратузилмаларга зарба беришини айтган.
Шу билан бирга, "Wall Street Journal"нинг АҚШ расмийларига таяниб ёзишича, президент Дональд Трамп Эронга қарши қуруқликдаги операцияни бошлаш тўғрисида буйруқ беришга тайёр, аммо ҳозирча бунга шошилмаяпти. Нашрнинг таъкидлашича, Трамп можарони тезроқ якунлашни истайди ва америкаликлар орасида қурбонлар кўпайишидан хавотирда.
WSJ манбаларига кўра, Трамп атрофидагилар Яқин Шарқ бўйича унинг кейинги қадамини олдиндан айтиш қийинлигини тан олмоқда. Нашрнинг ёзишича, можаро чуқурлашиб борар экан, Оқ уй дипломатия йўли ва зарбаларни янада кучайтириш ўртасида иккиланиб қолган.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.