Ўзбекистонда темир йўл йўловчилари сони 25 йил давомида қандай ўзгарди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2025 йилда темир йўлда ташилган йўловчилар сони 10,5 млн нафарни ташкил этди, бу эса 2000 йилга нисбатан сезиларли кам кўрсаткич бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда темир йўл транспорти орқали 10,5 миллион йўловчи ташилган. Бу 2000 йилга нисбатан қарийб 4,1 миллион нафарга кам.
Мазкур даврда энг юқори кўрсаткич 2015 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда темир йўлда 20,1 миллион йўловчи ташилган. Энг кам кўрсаткич эса 2020 йилда кузатилиб, 6,2 миллион нафарни ташкил этган. Бу йил COVID-19 пандемияси сабаб карантин чекловлари амал қилган.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0