Ўзбекистон экспорти 35 йилда қандай ўзгарди

Oбуна бўлиш
2025 йилда Ўзбекистон экспорт ҳажми 33,8 миллиард долларга етган бўлиб, сўнгги тўрт йилда у икки баробардан зиёдга ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 33,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу 1991 йилга нисбатан қарийб 32 миллиард долларга ёки 18,8 баробарга кўпдир.
Шунингдек, сўнгги тўрт йилда экспорт ҳажми кескин ошган. Хусусан, 2021 йилдан буён у икки баробардан кўпроққа кўпайган.
Йиллар кесимида экспорт динамикаси қуйидагича бўлди:
1991 йил — 1,8 млрд доллар;
2010 йил — 13 млрд доллар;
2021 йил — 16,7 млрд доллар;
2025 йил — 33,8 млрд доллар.
2025 йил бўйича кўрсаткичлар дастлабки маълумотлар асосида келтирилган.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0