Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ҳарбийларига қимор ўйинига кириш чекланади: уларнинг 90 фоизи қарамлиги айтилмоқда

© AP Photo / © AP Photo / Andriy AndriyenkoУкраинский военнослужащий
Украинский военнослужащий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
Oбуна бўлиш
Олий Рада депутатига кўра, фронтдаги ҳарбийларнинг 90 фоизи қиморга қарам бўлиб, онлайн-казиноларда маошини ютқазиб, қарзга ботмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Украина Рақамли трансформация вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг қимор ўйинларида иштирокини чеклайдиган механизмни тайёрламоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Ҳарбийларнинг қимор ўйинларига киришини чеклаймиз. Бунинг учун Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ҳарбий ҳолат даврида ҳимоячиларнинг қимор ўйинларида иштирокини чеклайдиган механизмни ишлаб чиқяпмиз”, — дейилади вазирлик эълон қилган хабарида.

Вазирлик маълумотига кўра, ўйинга кириш вақтида фойдаланувчи қимор ўйинларига кириши чекланган шахслар реестри ҳамда ҳарбий хизматчилар реестри орқали текширилади. Агар чеклов тасдиқланса, ўйинга кириш блокланади.
Шу билан бирга, қимор ўйинлари ташкилотчиси шахснинг ҳарбий мақомини кўрмайди, тизим фақат чеклов мавжудлиги ҳақида маълумот узатади.
Аввалроқ Олий Рада депутати Алексей Гончаренко* Украина Қуролли кучларининг фронтдаги ўн нафар аскаридан тўққиз нафари қиморга қарамликдан азият чекишини, онлайн-казиноларда маошини ютқазиб, кейин қарзга ботишини айтган эди. Шундан сўнг Владимир Зеленский Украинада онлайн-казинолар фаолиятини чеклаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.
*Россияда террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган, сиртдан судланган.
Украинские военные отказались от наступления из-за концерта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Манба: Ярослава Руденко концерти сабаб Украина ҳарбийлари ҳужумдан бош тортди
Янгиликлар лентаси
0