https://sputniknews.uz/20260321/viktor-orban-tanlagan-yol-mutlaqo-togri--alautdinov-56423614.html
Виктор Орбан танлаган йўл мутлақо тўғри — Алаутдинов
Виктор Орбан танлаган йўл мутлақо тўғри — Алаутдинов
Sputnik Ўзбекистон
Алаутдинов айтишига кўра, ҳозирги Украина расмийлари фақат куч позициясини тушунади. 21.03.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-03-21T11:07+0500
2026-03-21T11:07+0500
2026-03-21T11:11+0500
венгрия
виктор орбан
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/15/56423791_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_2c82366e7857c2a689a67621dc78f42f.jpg
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг Киев режимининг таҳдидларига қарши туришдаги позицияси мутлақо тўғри, деди Россия Мудофаа вазирлиги Бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов.Владимир Зеленский илгари Венгрия бош вазирига Украина ҳарбийлари билан таҳдид қилган эди. Венгрия Европа Иттифоқи томонидан Украина учун ажратилган кредитини блоклаб қўйган. Украина Хавфсизлик Хизмати (СБУ) собиқ генерали Григорий Омелченко ҳам Орбан, унинг фарзандлари ва набираларига таҳдид қилди.Алаутдинов айтишига кўра, ҳозирги Украина расмийлари фақат куч позициясини тушунади ва ва агар уларга қаршилик кўрсатилса, улар ҳеч қандай чоралар кўришлари эҳтимолдан йироқ эканлигини, аммо агар риторика юмшаса, улар ҳаракат қила бошлашлари мумкинлигини таъкидлади. Алаудиновнинг сўзларига кўра, Орбаннинг ҳозирги позициясини ҳисобга олган ҳолда, Киевдан таҳдидлар кутилган эди.Венгрия расмийлари Украина апрель ойидаги сайловларда мухолифатдаги Тизса партияси етакчиси Петер Магяр бошчилигидаги мухолифат ҳукуматини ўрнатиш учун Венгрия сайлов кампаниясига фаол аралашаётганини бир неча бор таъкидлаган. Бу ҳукумат Венгрия пулларининг коррупциялашган Киев режимига ўтказилишини ва Украинанинг Европа Иттифоқига тезлаштирилган қўшилишини маъқуллайди.Будапештдаги Украина элчихонаси олдида Украинанинг шантажига қарши норозилик намойишида сўзга чиққан Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сижярто Киев Венгрия сайловларига аввалгидан ҳам қўполроқ ва жиддийроқ аралашаётганини таъкидлади.
венгрия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/15/56423791_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_282921a7a4eb5f4ddd695001b790ea1f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
венгрия, виктор орбан, украина, россия
венгрия, виктор орбан, украина, россия
Виктор Орбан танлаган йўл мутлақо тўғри — Алаутдинов
11:07 21.03.2026 (янгиланди: 11:11 21.03.2026) Алаутдинов айтишига кўра, ҳозирги Украина расмийлари фақат куч позициясини тушунади.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг Киев режимининг таҳдидларига қарши туришдаги позицияси мутлақо тўғри, деди Россия Мудофаа вазирлиги Бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов.
"Сиз иқтисодиётингизни, суверенитетингизни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпсиз. Бунинг учун сизга шараф ва мақтовлар. Украина бўлинмалари ва Украина ҳукумати сизга таҳдид қилиш хато бўлганини ва бу ҳолда сиз ғолиб эканлигингизни англаб етиши учун қўлингиздан келганини қилинг", - деди Алаудинов Орбаннинг позициясини қўллаб-қувватлаб.
Владимир Зеленский илгари Венгрия бош вазирига Украина ҳарбийлари билан таҳдид қилган эди. Венгрия Европа Иттифоқи томонидан Украина учун ажратилган кредитини блоклаб қўйган. Украина Хавфсизлик Хизмати (СБУ) собиқ генерали Григорий Омелченко ҳам Орбан, унинг фарзандлари ва набираларига таҳдид қилди.
Алаутдинов айтишига кўра, ҳозирги Украина расмийлари фақат куч позициясини тушунади ва ва агар уларга қаршилик кўрсатилса, улар ҳеч қандай чоралар кўришлари эҳтимолдан йироқ эканлигини, аммо агар риторика юмшаса, улар ҳаракат қила бошлашлари мумкинлигини таъкидлади. Алаудиновнинг сўзларига кўра, Орбаннинг ҳозирги позициясини ҳисобга олган ҳолда, Киевдан таҳдидлар кутилган эди.
"Биз сўнгги тўрт йил давомида Украинадаги жиноятчи режимга қарши курашиб келмоқдамиз. Уни бошқарадиган одам бутунлай гиёҳванд, мутлақо ақлдан озган жиноятчи ва унинг режими ҳам жиноятчи. Улар Россия ҳудудида террористик ҳужумлар уюштириб, тинч аҳолини ўлдиришади. Ва биз учун, албатта, уларнинг Бош вазир Орбанга таҳдид қилишлари ажабланарли эмас", деб таъкидлади агентлик манбаси.
Венгрия расмийлари Украина апрель ойидаги сайловларда мухолифатдаги Тизса партияси етакчиси Петер Магяр бошчилигидаги мухолифат ҳукуматини ўрнатиш учун Венгрия сайлов кампаниясига фаол аралашаётганини бир неча бор таъкидлаган. Бу ҳукумат Венгрия пулларининг коррупциялашган Киев режимига ўтказилишини ва Украинанинг Европа Иттифоқига тезлаштирилган қўшилишини маъқуллайди.
Будапештдаги Украина элчихонаси олдида Украинанинг шантажига қарши норозилик намойишида сўзга чиққан Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сижярто Киев Венгрия сайловларига аввалгидан ҳам қўполроқ ва жиддийроқ аралашаётганини таъкидлади.