Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги миллий маданий марказлар павильонларига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2026
Oбуна бўлиш
"Дўстлик" боғида Шавкат Мирзиёев ташкил этилган бадиий дастурни томоша қилди ва миллий маданий марказлар вакиллари билан биргаликда суратга тушди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Миллий маданий марказлар павильонига ташриф буюрди.
У ердаги "Дўстлик" боғида ўзига хос архитектура услубида барпо этилган 22та миллий павильонларда ҳам бугун Наврўз тантаналари кенг нишонланмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2026
Празднование Навруза в Ташкенте
Боғда қозоқ, қирғиз, туркман ва бошқирд ўтовлари, корейс, беларус, украин, грек, олмон, дунган, поляк, яҳудий, грузин, арман, татар ва қрим-татар, уйғур, турк, тожик, хитой, рус ҳамда озарбайжон халқларининг икки қаватдан иборат дўстлик уйлари жойлашган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2026
Празднование Навруза в Ташкенте
Интерьерлар ўша халқнинг миллий анъаналарига мос ҳолда безатилган. Экспозицияларда эса миллий либослар, чолғу асбоблари, декоратив-амалий санъат намунаси, тарихий макетлар ва маданий меросни акс эттирувчи кўплаб экспонатлар ўрин олган.
У ерда президент ҳар бир миллий маскан фаолияти билан танишди, иштирокчилар билан суҳбатлашди, миллий-маданий марказларнинг умумхалқ байрамларини юксак руҳда ўтказишдаги ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Юксак ватанпарварлиги, фидойи меҳнати билан республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга қўшаётган ҳиссаси учун турли миллатга мансуб юртдошларимизга миннатдорлик билдирилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2026
Празднование Навруза в Ташкенте
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ташкил этилган бадиий дастурни томоша қилди ва миллий маданий марказлар вакиллари билан биргаликда суратга тушди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари яшайди, 157 та миллий-маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Бу хилма-хиллик кўп асрлик тарихий жараёнлар натижасида шаклланган ноёб ижтимоий ҳодиса саналади. Миллий маданиятларни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, шу орқали ёш авлодни бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш - давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2026
Празднование Навруза в Ташкенте
Янгиликлар лентаси
0