ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Эрон ўз чегараларидан 4000 километр узоқликдаги (айрим манбааларга кўра 5000км) АҚШ ҳарбий базасига биринчи марта ҳужум қилди. Бу ҳақида The Wall street Journal хабар қилмоқда. Ушбу ҳарбий базада америкаликларнинг бомбардимончи самолётлари, ядровий сув ости кемалари ва эсминецларни жойлаштирилган бўлиб у стратегик аҳамиятга эга. Эрондан минглаб километр узоқликдаги нишонга зарба берилиши Эрон ракеталарининг ҳақиқий масофаси Теҳроннинг расман эълон қилинган 2000 километр масофасидан анча узоқ эканини кўрсатади, дейилади мақолада.Эроннинг Ҳинд океанидаги базага ҳужуми ҳақидаги хабарлардан сўнг, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги "Британия манфаатларига таҳдид" деб эълон қилди ва шу билан бирга ушбу объект АҚШ ҳарбий операциялари учун ишлатилишини тан олди.Вазирлик вакили Лондон АҚШга "чекланган мудофаа операциялари" учун Британия базаларидан фойдаланишга рухсат берганини тан олди.
Бу Теҳроннинг минтақадан ташқарида жойлашган нишонларга уюштирилган биринчи ҳужуми бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Эрон ўз чегараларидан 4000 километр узоқликдаги (айрим манбааларга кўра 5000км) АҚШ ҳарбий базасига биринчи марта ҳужум қилди. Бу ҳақида The Wall street Journal хабар қилмоқда.
Мақолада айтилишига кўра, Ҳинд океанидаги Диего Гарсия оролларида жойлашган АҚШ ва Британия қўшма ҳарбий базасига иккита ўрта масофага баллистик ракеталар учирилган.
Ушбу ҳарбий базада америкаликларнинг бомбардимончи самолётлари, ядровий сув ости кемалари ва эсминецларни жойлаштирилган бўлиб у стратегик аҳамиятга эга.
Хабарда айтилишига кўра, ракеталар нишонга тегмади. Улардан бири яқинлашганда қулади, иккинчиси эса АҚШ ҳарбий кемаси томонидан уриб туширилган.
Эроннинг Ҳинд океанидаги базага ҳужуми ҳақидаги хабарлардан сўнг, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги "Британия манфаатларига таҳдид" деб эълон қилди ва шу билан бирга ушбу объект АҚШ ҳарбий операциялари учун ишлатилишини тан олди.
Вазирлик вакили Лондон АҚШга "чекланган мудофаа операциялари" учун Британия базаларидан фойдаланишга рухсат берганини тан олди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.