SputnikPRO Тошкентда: муҳокама қилинадиган лойиҳаларни қандай яратиш мумкин

© SputnikКак создаются проекты, о которых говорят. PR, маркетинг и мероприятия — реальные кейсы из практики
Как создаются проекты, о которых говорят. PR, маркетинг и мероприятия — реальные кейсы из практики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
Oбуна бўлиш
Тадбирда PR, маркетинг ва коммуникациялар соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга эксперт Алиса Белановская маъруза қилади
ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Тошкентда SputnikPRO лойиҳаси доирасида “Муҳокама қилинадиган лойиҳалар қандай яратилади?” мавзусида маъруза ташкил этилади. Тадбир PR, маркетинг ва event-коммуникациялар соҳасидаги амалий тажрибага бағишланади.
Спикер сифатида агентлик бизнеси, корпоратив сектор ва оммавий ахборот воситаларида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга PR, маркетинг ва воқеалик коммуникациялар бўйича эксперт Алиса Белановская қатнашади.
© SputnikКак создаются проекты, о которых говорят. PR, маркетинг и мероприятия — реальные кейсы из практики
Как создаются проекты, о которых говорят. PR, маркетинг и мероприятия — реальные кейсы из практики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
Как создаются проекты, о которых говорят. PR, маркетинг и мероприятия — реальные кейсы из практики
У фаолияти давомида “МегаФон” компаниясида йирик коммуникация лойиҳалари, жумладан, 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинлари ва 2018 йилги FIFA жаҳон чемпионати билан боғлиқ ташаббусларда иштирок этган. Ҳозирда эса “Россия сегодня” медиагуруҳида маркетинг коммуникациялари йўналишини бошқаради.
Маъруза чоғида тингловчилар PR, маркетинг ва тадбирлар соҳасида ғоядан то амалий ижрогача бўлган жараён қандай қурилишини билиб олади. Дастурдан маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш, "Cannes Lions Gran Prix" даражасидаги кампаниялар ва халқаро медиа гуруҳ ребрендингига оид реал кейслар ҳам ўрин олган.
SputnikPRO модули Тошкентдаги уч олий таълим муассасасида бўлиб ўтади:
26 март соат 11:00 — Tashkent Perfect University
(Тошкент шаҳри, Зайқайнар кўчаси, 1-уй)
27 март соат 10:30 — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ)
(Тошкент шаҳри, Лутфий кўчаси, 8-уй)
27 март соат 15:30 — Пучон университети
(Тошкент шаҳри, Қатортол-2, 38А-уй)
Тадбирда иштирок этиш учун қуйидаги контактлар орқали ёзилиш мумкин:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев

Маълумот учун: SputnikPRO - Sputnik ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган медиа соҳасидаги халқаро маърифий лойиҳа. Бу журналистлар, матбуот котиблари, блогерлар ва олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари бўйича юқори курс талабалари учун Россия ва хориждаги энг яхши медиа-менежерлар, экспертлар ҳамда агентликнинг етакчи мутахассислари томонидан ўтказиладиган семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарсларининг ноёб тизимидир.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0