Биринчи майдан давлат идораларида қоғоз, сиёҳ ва принтер харажатлари қисқаради

© Sputnik / Сгенерировано ИИС 1 мая в государственных учреждениях сократятся расходы на бумагу, чернила и принтеры
С 1 мая в государственных учреждениях сократятся расходы на бумагу, чернила и принтеры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2026
Oбуна бўлиш
1 майдан республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларида қоғоз ва чоп этиш харажатлари қисқартирилиб, принтерлардан умумий фойдаланиш тартиби жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистонда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қоғоз сарфини қисқартириш чоралари белгиланди. Бу бўйича тегишли ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари келгуси беш йил давомида ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади.
Шунингдек, идораларда принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий этилади. Бунда очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади.
1 июнга қадар ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қутилари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир таркибий бўлинмада эса ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда қоғоз сарфи бўйича чеклов жорий қилинади.
Бундан ташқари, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳар ойда бир марта “Қоғозсиз бир кун” экоакцияси ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2025
Мирзиёев: мақсадимиз - 2030 йилгача Ўзбекистонни бюрократиядан холи ҳудудга айлантириш
Янгиликлар лентаси
0