https://sputniknews.uz/20260319/china-japan-suv-loyihalar-muhokama-56367062.html
Хитой ва Япониянинг йирик компаниялари билан сув хўжалигидаги лойиҳалар муҳокама қилинди
Хитой ва Япониянинг йирик компаниялари билан сув хўжалигидаги лойиҳалар муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Хитой ва Япония компаниялари билан сув хўжалигидаги лойиҳалари муҳокама қилинди. Музокараларда насос ускуналари ишлаб чиқариш, ДХШ асосида станциялар қуриш ва оқова сувларни тозалаш тизими масалалари кўтарилди
2026-03-19T10:31+0500
2026-03-19T10:31+0500
2026-03-19T10:31+0500
ўзбекистон
жамият
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
инвестиция
тошкент вилояти
япония
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/13/56366733_0:120:1279:839_1920x0_80_0_0_e5070185032b15c1fb2b8e2b2d9e5427.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов “LEO Group” компанияси Директорлар кенгаши раиси Ван Сяньцзюн ҳамда “Itochu Corporation” раҳбарияти — Шинобу Натсукава ва компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Ямото Рюджи билан учрашувлар ўтказди.Музокараларда Ўзбекистонда замонавий насос ускуналарини ишлаб чиқариш ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.Томонлар фикрича, “LEO Group” технологияларини жорий этиш сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва республикадаги мавжуд ирригация тизимларини модернизация қилишга хизмат қилади.“Itochu Corporation” раҳбарияти билан учрашувда эса Тошкент вилоятида оқова сувларни тозалаш тизимини қуриш лойиҳаси параметрларини оптималлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Бунда сув сифати ва хизматларнинг иқтисодий самарадорлиги ўртасидаги мувозанатга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар лойиҳани амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олди.Маълумот учун, “LEO Group” ахборот-коммуникация технологиялари ва насос тизимлари ишлаб чиқариш соҳасида Хитойнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, дунёдаги энг йирик бешта насос ускуналари ишлаб чиқарувчиси қаторига киради.“Itochu Corporation” эса 1858 йилда ташкил этилган Япониянинг йирик корпорацияларидан бири ҳисобланади. Компания “Fortune Global 500” рейтингига кирган бўлиб, дунёнинг 61 та мамлакатида офисларга эга ва Ўзбекистонда ҳам қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
https://sputniknews.uz/20260317/suv-soha-press-tur-56334253.html
ўзбекистон
япония
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/13/56366733_0:0:1279:959_1920x0_80_0_0_75a679248bd230cb0437a49980b1fcc8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, сув хўжалиги, хитой, япония, leo group, itochu corporation, насос ускуналари, насос станцияси, оқова сув, оқова сувларни тозалаш, дхш, технопарк, тошкент вилояти, инвестиция лойиҳаси
ўзбекистон, сув хўжалиги, хитой, япония, leo group, itochu corporation, насос ускуналари, насос станцияси, оқова сув, оқова сувларни тозалаш, дхш, технопарк, тошкент вилояти, инвестиция лойиҳаси
Хитой ва Япониянинг йирик компаниялари билан сув хўжалигидаги лойиҳалар муҳокама қилинди
Учрашувларда насос станциялари қурилиши, замонавий ускуналар ишлаб чиқариш ва Тошкент вилоятида оқова сувларни тозалаш тизими лойиҳаси кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов “LEO Group” компанияси Директорлар кенгаши раиси Ван Сяньцзюн ҳамда “Itochu Corporation” раҳбарияти — Шинобу Натсукава ва компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Ямото Рюджи билан учрашувлар
ўтказди.
Музокараларда Ўзбекистонда замонавий насос ускуналарини ишлаб чиқариш ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Хусусан, ДХШ асосида насос станцияларини қуриш, шунингдек, илғор муҳандислик ечимларни ривожлантиришга хизмат қилувчи махсус технопарк ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар фикрича, “LEO Group” технологияларини жорий этиш сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва республикадаги мавжуд ирригация тизимларини модернизация қилишга хизмат қилади.
“Itochu Corporation” раҳбарияти билан учрашувда эса Тошкент вилоятида оқова сувларни тозалаш тизимини қуриш лойиҳаси параметрларини оптималлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Бунда сув сифати ва хизматларнинг иқтисодий самарадорлиги ўртасидаги мувозанатга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар лойиҳани амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олди.
Маълумот учун, “LEO Group” ахборот-коммуникация технологиялари ва насос тизимлари ишлаб чиқариш соҳасида Хитойнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, дунёдаги энг йирик бешта насос ускуналари ишлаб чиқарувчиси қаторига киради.
“Itochu Corporation” эса 1858 йилда ташкил этилган Япониянинг йирик корпорацияларидан бири ҳисобланади. Компания “Fortune Global 500” рейтингига кирган бўлиб, дунёнинг 61 та мамлакатида офисларга эга ва Ўзбекистонда ҳам қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.