https://sputniknews.uz/20260318/prezident-samarkand-loyihalar-56354420.html
Президент Самарқандда ёшлар учун янги имкониятлар ва транспорт лойиҳаларини кўздан кечирди
Президент Самарқандда ёшлар учун янги имкониятлар ва транспорт лойиҳаларини кўздан кечирди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ёшлар креатив парки, Telc имтиҳон маркази, замонавий электробуслар ва янги туннель билан танишди. Шаҳарда ёшлар имкониятлари, жамоат транспорти ва инфратузилма лойиҳалари кенгаймоқда.
2026-03-18T15:35+0500
2026-03-18T15:35+0500
2026-03-18T16:03+0500
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
жамият
самарқанд вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/12/56354112_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_588e2b6d1ea3b69d4ed67a605db3856a.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, шаҳарда ёшлар учун яратилган янги имкониятлар ва жамоат транспорти инфратузилмаси билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Давлат раҳбари ташрифини Самарқанд шаҳридаги Ёшлар креатив паркидан бошлади. Мажмуа 5,4 гектар майдонда 70 миллиард сўмдан ортиқ ҳомийлик маблағлари ҳисобидан барпо этилган.Лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири — “Telc” имтиҳон марказининг Самарқандда иш бошлаётганидир. Унда ёшлар немис тилини ўрганиб, халқаро сертификат олиши, кейинчалик Германияда дуал касбий таълимни давом эттириши мумкин бўлади.Шу билан бирга, давлат раҳбарига “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси, ёшлар стартаплари, имтиёзли кредитлар ва “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа”, “Қизлар академияси” каби дастурлар ҳақида ҳам маълумот берилди.Президент ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг ташаббус ва лойиҳалари билан танишди. Шундан сўнг давлат раҳбари Самарқанд шаҳри учун олиб келинган замонавий электробуслар ва қувватлаш станцияси фаолиятини кўздан кечирди. Биринчи босқичда 49 миллион доллар ҳисобидан 100 та электробус келтирилган бўлиб, улар шаҳарнинг 9 та йўналишида ҳаракатланиб, кунига қарийб 70 минг йўловчига хизмат кўрсатмоқда.Ташриф давомида президент 12 миллион доллар ҳисобига қурилган, бир кунда ўртача 50 мингта транспорт воситасини ўтказиш имконига эга 600 метрли туннель билан ҳам танишди.
https://sputniknews.uz/20251125/urgut-samarkand-loyihalar-ozgarishlar-53740147.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/12/56354112_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_902e3651ad81eb1714e7645ac5b7d30c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, самарқанд, ёшлар креатив парки, telc маркази, электробус, самарқанд транспорти, туннель, муҳаммад ал-хоразмий ворислари, ибрат фарзандлари, zamin, eco-schools uzbekistan, еттб
шавкат мирзиёев, самарқанд, ёшлар креатив парки, telc маркази, электробус, самарқанд транспорти, туннель, муҳаммад ал-хоразмий ворислари, ибрат фарзандлари, zamin, eco-schools uzbekistan, еттб
Президент Самарқандда ёшлар учун янги имкониятлар ва транспорт лойиҳаларини кўздан кечирди
15:35 18.03.2026 (янгиланди: 16:03 18.03.2026) Президент Самарқандда ёшлар учун ташкил этилган креатив парк, немис тили бўйича Telc маркази, янги электробуслар ва транспорт инфратузилмаси объектлари билан танишди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, шаҳарда ёшлар учун яратилган янги имкониятлар ва жамоат транспорти инфратузилмаси билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Давлат раҳбари ташрифини Самарқанд шаҳридаги Ёшлар креатив паркидан бошлади. Мажмуа 5,4 гектар майдонда 70 миллиард сўмдан ортиқ ҳомийлик маблағлари ҳисобидан барпо этилган.
Бу ерда ёшлар учун замонавий ва рақамли кутубхона, ўқув маркази, креатив тўгараклар, сунъий интеллект, 3D моделлаштириш, робототехника ва киберспорт йўналишлари ташкил этилган. Шунингдек, ахборот-ресурс маркази, спорт заллари ва ер ости экомузейи ҳам ишга туширилган.
Лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири — “Telc” имтиҳон марказининг Самарқандда иш бошлаётганидир. Унда ёшлар немис тилини ўрганиб, халқаро сертификат олиши, кейинчалик Германияда дуал касбий таълимни давом эттириши мумкин бўлади.
Шу билан бирга, давлат раҳбарига “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси, ёшлар стартаплари, имтиёзли кредитлар ва “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа”, “Қизлар академияси” каби дастурлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Президент ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг ташаббус ва лойиҳалари билан танишди.
Шундан сўнг давлат раҳбари Самарқанд шаҳри учун олиб келинган замонавий электробуслар ва қувватлаш станцияси фаолиятини кўздан кечирди. Биринчи босқичда 49 миллион доллар ҳисобидан 100 та электробус келтирилган бўлиб, улар шаҳарнинг 9 та йўналишида ҳаракатланиб, кунига қарийб 70 минг йўловчига хизмат кўрсатмоқда.
Лойиҳанинг иккинчи босқичида яна 250 та электробус харид қилиш режалаштирилган. Бунинг учун ЕТТБдан 120 миллион доллар жалб этиш кўзда тутилган. Натижада ёқилғи сарфи кунига 32 минг литрга, зарарли газлар чиқиндиси эса 27 тоннага камайиши кутилмоқда.
Ташриф давомида президент 12 миллион доллар ҳисобига қурилган, бир кунда ўртача 50 мингта транспорт воситасини ўтказиш имконига эга 600 метрли туннель билан ҳам танишди.