Жанубий Африка компанияси Ўзбекистоннинг газ-кимё лойиҳаларида иштирок этиши мумкин

© Пресс-секретарь президента Шерзод АсадовВид сверху на завод Uzbekistan GTL
Вид сверху на завод Uzbekistan GTL - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2026
Oбуна бўлиш
CTO лойиҳаси ва "Uzbekistan GTL" мажмуасини ривожлантириш доирасида Жанубий Африканинг "Sasol" компанияси билан технологик ҳамкорлик масаласини муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистонда йирик Coal-to-Olefins (CTO) лойиҳасини амалга ошириш ва "Uzbekistan GTL" мажмуасини янада ривожлантириш доирасида Жанубий Африканинг "Sasol Limited" компанияси билан технологик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бу ҳақда Тошкентда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда "Sasol Limited" ижрочи вице-президенти доктор Сарушен Пиллай ўртасида бўлиб ўтган учрашувда сўз юритилди.
Музокараларда газ-кимё ва кўмир-кимё саноатида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Томонлар кўмир ва табиий газни чуқур қайта ишлаш, шунингдек, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирдилар.
Шунингдек, "Sasol" компаниясининг CTO лойиҳасида иштироки, "Uzbekistan GTL" мажмуасида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва илғор қайта ишлаш технологияларини жорий этиш бўйича имкониятлар муҳокама қилинди. Суҳбат жорий йил февраль ойида Кейптаунда бошланган мулоқотнинг давоми экани таъкидланди.
"Sasol Limited" - 1950 йилда ташкил этилган энергетика ва кимё компанияси. Компанияда қарийб 28,1 минг нафар ходим фаолият юритади. Умумий активлари тахминан 22 миллиард доллар, 2024 йил якунлари бўйича даромади 16,6 миллиард долларни ташкил этди.

CTO (Coal-to-Olefins) — кўмирни чуқур қайта ишлаш орқали олефинлар каби кимё саноати учун муҳим хомашё олишга қаратилган технология.

"Uzbekistan GTL" — Қашқадарё вилоятида жойлашган, табиий газни қайта ишлаб синтетик суюқ ёқилғи ва бошқа юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик саноат мажмуаси.

КенгайтиришЙиғиштириш
Рассмотрены вопросы ускорения реализации инвестпроектов в химической промышленности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
Президент кимё саноатида $2,5 млрд инвестиция ва $720 млн экспорт режалари билан танишди
Янгиликлар лентаси
0